Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

ўнгги йилларда мамлакатда фаол инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

2017-2019 йилларда иқтисодиётда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2,1 баробарга, шу жумладан, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига 2,8 баробарга ортган. Ялпи ички маҳсулот таркибидаги инвестициялар улуши 2016 йилдаги 21 фоиздан 2019 йил якунига кўра 38 фоиздан кўпроққа ўсди. Ушбу даврда ташқи савдо айланмаси ҳажми 1,7 баробарга ошди.

Инвестициялар ва ташқи савдодаги юқори фаоллик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг 1,24 баробарга, қурилишнинг 1,44 баробарга ўсишига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатди, уларнинг ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши эса 24,1 фоиздан 33,2 фоизгача ўсди.

Шу билан бирга, коронавирус глобал пандемияси кооперация алоқаларининг бузилиши, маҳсулотга талабнинг ва сотув бозорларининг қисқариши оқибатида иқтисодиётнинг қатор тармоқ ва соҳаларидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаоллигига чекловчи таъсир ўтказишда давом этмоқда.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ва қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришда қўшимча қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақобат муҳитини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш мақсадида:

1. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги таклифига розилик берилсин:

а) 2020 йил 1 ноябрдан:

устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда – корпоратив буюртмачилар) учун шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда рўйхати тасдиқланган ҳолда кузатув кенгашлари (таъсисчиларнинг умумий йиғилиши) томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;

хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади;

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади;

ҳудудий бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича харид комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади;

б) 2021 йил 1 январдан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг алоҳида тартиблари бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 январга қадар стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойилларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) харидларини ўтказишнинг ички тартиблари жорий этилишини таъминласин.

2. Белгилансинки:

а) Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидаги асосда шакллантирилади ва тасдиқланади:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган қўшма таклифлари;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг электрон кооперация порталида (кейинги ўринларда – cooperation.uz портали) жойлаштириладиган ҳамда тегишли сертификатларга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги маълумотлар;

б) ушбу қарор 1-бандининг “а” кичик банди:

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишнинг бошқа тартиби ўрнатилган алоҳида қарорлари бўйича тузиладиган;

мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш мақсадида амалга ошириладиган, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган харид жараёнлари ва шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси 2020 йил 1 октябрга қадар республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни батафсил ўрганиш асосида Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

4. 2020 йил 1 октябрдан шундай тартиб киритилсинки, унга мувофиқ:

бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини шакллантиришда уларни cooperation.uz порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади;

корпоратив буюртмачи – корхоналар раҳбарлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан (техник кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва муддатлари бўйича) харид қилиш имкони бўлмаган тақдирда, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг корпоратив харидларини импорт орқали амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини кузатув кенгашларига (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларига) асослаб беради;

корхоналарнинг кузатув кенгашларидаги (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларидаги) давлат вакиллари бошқарув органлари мажлисларида умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлар (ишлар, хизматлар) харидларининг асосланганлигига оид масалаларнинг кўрилишини таъминлайди, бунда ишлаб чиқариш захираларидаги импорт товарларининг омборлардаги қолган қисмини уларнинг корхона фаолиятига жалб қилиниши бўйича чора-тадбирларни қўллаган ҳолда таҳлил қилади;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар чоракда давлат вакиллари томонидан кузатув кенгашларида (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларида) ушбу қарор талабларига риоя этилишини таҳлил қилиб, натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

бюджет маблағларини тақсимловчи вазирлик ва идоралар идоравий мансуб ташкилотларда импорт харидларини оптималлаштириш, шунингдек, давлат харидлари доирасида ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назоратни йўлга қўйиш чоралари кўрилишини таъминлайди;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда импорт бўйича олиб келинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва номенклатурасини таҳлил қилади, шунингдек, тармоқлар, корхоналар ва ҳудудлар раҳбарлари томонидан импортни оптималлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаб, уларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар чоракда саноат тармоқлари ва ҳудудлар кесимида ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Марказий банк корпоратив буюртмачиларнинг офшор юрисдикция ҳудудларида рўйхатдан ўтган компаниялар ҳисобига амалга оширган валюта операциялари тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари томонидан ҳар ойда Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайди;

Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг келгуси давр учун харажатлар сметасини келишишда харажатлар шаклланишини, шу жумладан, cooperation.uz портали маълумотларидан келиб чиққан ҳолда товарлар қийматини аниқлаш орқали назорат қилади;

Ҳисоб палатаси ҳар чоракда импорт харидларини амалга оширишда давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда корпоратив буюртмачиларнинг жалб қилинган ва ўз маблағлари мақсадли ва самарали сарфланишини таҳлил қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари республикага импорт қилинаётган товарлар ҳажми ва номенклатураси ҳақидаги статистик маълумотлар асосида ҳудудларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, тегишли ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни cooperation.uz порталида тўлиқ жойлаштирилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси ҳар ой ўз комплекслари кесимида харидларни оптималлаштириш, қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни кенгайтириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари – давлат буюртмачилари раҳбарлари ва корхоналарнинг бошқарув органларидаги давлат вакиллари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини кўриб чиқади.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Олий Мажлисга “давлат харидларининг стратегик субъекти” тушунчасини бекор қилиш, хорижда ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларидаги иштирокини тақиқлаш ва чегаралаш, давлат харидлари усулларини кенгайтириш ва уларнинг шаффофлигини, шу жумладан, тендер (танлов) харидлари натижаларини очиқ манбаларда эълон қилиш йўли билан ошириш, шунингдек, давлат харидларида қонунчилик талабларининг бузилишига йўл қўйган давлат буюртмачилари ва кузатув кенгашларининг жавобгарлигини ошириш бўйича меъёрларни назарда тутувчи “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини (янги таҳрирда) киритсин;

Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишларга, хизматларга) преференциялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

6. Халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда Давлат харидлари субъектларининг харид тизимини аудитдан ўтказиш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган жадвалга мувофиқ импорт харидлари аудитини ўтказишда халқаро аудиторлик компаниялари билан ҳамкорликни таъминласин ва аудит натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2020 йил 1 ноябрга қадар:

cooperation.uz порталида республикада ишлаб чиқарилаётган барча товарлар (ишлар, хизматлар)нинг техник кўрсаткичлари 10 та рақамли ТИФ ТН коди ва ишлаб чиқарувчиларга боғланиш маълумотлари билан биргаликда жойлаштирилишини ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилишини;

cooperation.uz порталининг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) ва Давлат харидларининг махсус электрон портали (xarid.uz) билан интеграциясини таъминласин.

8. Давлат божхона қўмитаси:

давлат харидлари доирасида етказиб берилаётган импорт товарлари нархлари мониторингини “таҳлика-таҳлил” усуллари, шунингдек, “кўзгули статистика” маълумотларидан фойдаланган ҳолда кучайтирсин ҳамда сезиларли фарқ ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигига тақдим этсин;

божхона омборларида сақланаётган, муддати уч ойдан ошган товарларнинг номенклатураси ва ҳажми тўғрисидаги маълумотларни давлат буюртмачилари кесимида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этсин ҳамда ўзининг расмий сайтида эълон қилсин;

товарлар нархини пасайтириб олиб кирилишига йўл қўймаслик бўйича юкланган функция ва вазифаларнинг самарали ижросини таъминласин.

9. “Ўзстандарт” агентлиги:

икки ой муддатда сифатсиз, сертификатланмаган ва қалбаки, шу жумладан, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган, ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги ахборот тизимини жорий этсин;

Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 январдан хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни “эркин муомалага чиқариш учун” божхона режимига расмийлаштиришга тақиқ киритсин;

2021 йил 1 январга қадар халқаро, минтақалараро ва хорижий стандартларни уларнинг асл тилидаги маҳсулотга талабларни ўзгартирмасдан худди шундай кўринишда қабул қилиш орқали, 1995 йилгача тасдиқланган 5 236 та стандартлар “тартибга солувчи гильотина” усулида бекор қилинишини таъминласин;

ишлаб чиқарган мамлакатнинг техник регламент талаблари, стандартлари ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган маҳсулотлар тўғрисида сертификация органларига маълумот юборсин ҳамда уларнинг ички бозорга муомалага чиқарилмаслиги устидан давлат назоратини ўрнатсин;

икки ой муддатда “таҳлика-таҳлил” усулларидан фойдаланган ҳолда импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан амалдаги стандартлар, техник регламентлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, тегишли талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилганлик учун уларнинг жавобгарлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси:

устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акционерлик жамиятлари ва корхоналарнинг кузатув кенгашлари билан биргаликда бир ой муддатда инвестициявий лойиҳаларни тасдиқланган молиялаштириш манбалари мавжуд бўлмаган тақдирда тўхтатиш ёки бекор қилиш ва ижтимоий-иқтисодий мақсадга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказсин;

икки ой муддатда корпоратив буюртмачилар томонидан тузилган амалдаги узоқ муддатли импорт шартномаларини коронавирус пандемияси ёки шартнома шартларининг ўзгариши шароитида нархларни пасайтириш имкониятлари юзасидан ўргансин;

бир ой муддатда вазирликлар, идоралар, ҳудудлар ва корхоналар раҳбарлари томонидан инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш ва импортни оптималлаштириш масалалари юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини баҳоловчи аниқ индикаторларни (KPI) тасдиқлаган ҳолда, ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ҳар бир раҳбар эришган индикаторлар бўйича маълумотларни киритиб борсин.

11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:

2021 йил учун Инвестиция дастурининг манзилли қисмини ишлаб чиқишда марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган янгидан бошланадиган инвестициявий лойиҳаларни уларни амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий мақсадга мувофиқлиги жиҳатидан пухта экспертизадан ўтказсин;

2021 йил 1 январгача давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолашнинг умумқабул қилинган тамойиллари (PIMA) асосида марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестициявий лойиҳаларни тўлиқ ва узлуксиз мониторинг қилиш тизимини, шу жумладан, инвестициядан кейинги даврда (объект ишга туширилгандан кейин 3–5 йил давомида) эришилган мақсадли кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва лойиҳаларнинг мамлакат, тармоқ, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсирини баҳолашни ҳар йили ўтказиш асосида мониторинг қилишни назарда тутувчи тизимни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.

12. Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши икки ой муддатда халқаро тажрибани ва Жаҳон савдо ташкилоти келишувларининг қоидаларини ўрганиш асосида Вазирлар Маҳкамасига:

ташқи савдони тартибга солишнинг янги тартибини, шу жумладан, тариф, нотариф ва тарифли квоталаш чоралари орқали импортни оптималлаштириш бўйича тезкор қарорларни қабул қилиш бўйича янада мослашувчан механизмларни жорий этишни назарда тутувчи комплекс таклифларни;

Импорт қилинадиган товарларга нисбатан вақтинчалик тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.

13. Қуйидагиларга:

бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари зиммасига – давлат харидларини амалга оширишда маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш, шунингдек, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш юзасидан;

Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига – давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилган товарларнинг давлат харидлари доирасида импорт қилинишига йўл қўймаслик юзасидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига – маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича тасдиқланган кўрсаткичларнинг тўлақонли бажарилиши, инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши, шунингдек, кичик ҳудудий ва йирик тармоқ корхоналари ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш юзасидан;

Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига – давлат харидлари доирасида импортни оптималлаштириш, мамлакат тармоқ ва ҳудудларида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш чора-тадбирларининг самарадорлиги юзасидан;

Бош вазир ўринбосари С.У.Умурзоқов зиммасига – ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга жалб қилинадиган инвестицияларнинг самарадорлиги юзасидан;

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари Ў.И.Барноев, Б.А.Мусаев, А.А.Абдуҳакимов, О.М.Умаров зиммасига – мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг сифатли ижро этилишини ташкил этиш, шунингдек, тегишли тармоқларда бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши юзасидан;

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов зиммасига – марказлашган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида импортни оптималлаштириш юзасидан;

Бош вазир А.Н.Арипов зиммасига – Бош вазир ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, тармоқ идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, кузатув кенгашларидаги (таъсисчиларнинг умумий йиғилишларидаги) давлат вакиллари томонидан ушбу қарор билан зиммасига юклатилган вазифалар бажарилишининг якуний натижалари учун, зарур ҳолларда интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

ЎзА