Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Маҳаллий кенгаш депутатлари ваколатлари кенгайтирилмоқда (+видео)

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Маҳаллий кенгаш депутатлари ваколатлари кенгайтирилмоқда (+видео)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжат маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилишга, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Шу ва мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим янгиликлар ҳусусида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Толибжон Мадумаров билан суҳбатлашдик.

Айтингчи ушбу фармон билан депутатларимизга қандай ваколатлар берилмоқда?

- Мамлакатимизда давлат ҳокимиятини халққа янада яқинлаштириш, халқ ҳокимиятчилиги асосларини кучайтириш мақсадида янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари бир-биридан ажратилди.

Аҳолининг жойлардаги долзарб муаммоларини ҳал этиш учун чинакам “халқ овози” бўлмиш маҳаллий Кенгашларга кенг ваколатлар берилди, маҳаллий Кенгашларга ҳоким эмас, балки депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши белгилаб қўйилди.

Фармон билан Ўзбекистон маҳаллий бошқаруви тарихида биринчи маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янги модели – “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоидалар белгилаб берилди.

Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг фикрини инобатга олиш, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳарсозлик, транспорт ва ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 33 та ваколат Кенгашлар ихтиёрига ўтказилмоқда.

Эндиликда, ҳудуддаги эҳтиёжни ҳар томонлама ўрганган ҳолда, қайси ҳудудда, маҳаллада янги мактаб ёки боғча ташкил этиш керак, қайси бирини кенгайтириш, қайсисини тугатиш кераклигини аҳоли иродасининг кўзгуси бўлмиш халқ вакиллари ҳал этади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳам ваколатлар берилмоқда. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ёки унга бевосита таъсир кўрсатувчи корхона ва иншоотлар қуриладиган жойлар, чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойлар халқ вакиллари розилиги билан белгиланади.

Маҳаллий аҳамиятга молик бўлган курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, ботаника ва дендрология боғлари, табиат боғлари ҳам фақатгина Кенгаш розилиги билан ташкил этилади ёки тугатилади.

Яъни, бу борадаги қарорлар тегишли ҳудуд аҳолиси томонидан сайланган депутатлар фикрини инобатга олган ҳолда, коллегиал тартибда қабул қилинади.

Мазкур ислоҳот, шубҳасиз, умуммиллий бойлигимиз бўлмиш табиий ресурсларни асрашга хизмат қилади.

Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчи ва багаж ташиш тарифлари маҳаллий Кенгашлар томонидан белгиланади. Фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар Кенгаш қарори билан жорий этилади.

Шунингдек, шаҳар йўловчи транспортида йўналишларни ташкил этиш, янги йўналишлар очиш, бекатлар, тўхтаб туриш ва диспетчерлик манзилларини жойлаштириш ерлари маҳаллий Кенгаш билан келишилиши лозимлиги белгиланмоқда.

Транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига, табиий объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар бевосита маҳаллий Кенгашлар томонидан киритилади.

Бундан ташқари, айрим тоифадаги шаҳарсозлик фаолияти объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар сирасига киритиш ҳам маҳаллий Кенгашлар қарори билан амалга оширилади.

Аҳоли пунктларининг ҳудудий зоналари тоифаларига маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ўзгартириш киритиш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш кабилар ҳам Кенгашлар томонидан амалга оширилиши узил-кесил ҳал этилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, бу каби ваколатларнинг эгаси этиб маҳаллий Кенгашларнинг белгиланиши жамият ҳаёти учун муҳим бўлган масалаларни аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда халқ вакиллари томонидан ҳал қилиш имконини беради.

Йиллар давомида маҳаллий Кенгашлар зиммасига юкланиб келинган қатор ваколат ва функциялар тизимлаштирилмоқда. Хусусан, маҳаллий Кенгашларга маҳаллий ҳокимликлар, ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳисоботларини эшитишда мазмунан яқин соҳаларда ўзаро такрорланувчи вазифалар юкланганлиги сабабли уларни қайта кўриб чиқиш, мақбуллаштириш ҳамда тизимлаштириш зарурати мавжуд эди.

Кенгашларнинг қонунчиликдаги ваколатлари тизимлаштирилмагани натижасида, маҳаллий Кенгашлар ҳокимликлар ва қатор давлат идораларининг у ёки бу соҳага оид ҳисобот ва ахборотларини йилига қарийб юздан ортиқ маротаба эшитиши лозим эди. Бу эса, маҳаллий Кенгашларнинг иш юкламасини сунъий равишда ошириб, жойларда ҳаддан ташқари тартибга солишга сабаб бўлиб, муҳим ваколатлар номигагина амалга оширилишига сабаб бўлаётган эди.

Шу билан бирга ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, уларнинг тармоқ бўйича ўринбосарлари, шунингдек маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ҳам маҳаллий Кенгашларга алоҳида-алоҳида ҳисобот берар эди.

Шу сабабли, Фармон билан Кенгашларнинг ҳисобот ва ахборот эшитишга оид айрим ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, улар соҳалар бўйича тизимлаштирилди.

Фармон билан Кенгашлар олдида тегишли ҳудудда фақатгина ҳоким, шунингдек, ҳудудий давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳисобдорлиги белгиланиши келгусида ушбу раҳбарларнинг Кенгаш олдида ҳам сиёсий ҳам профессионал масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

“Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида қонунчилик ҳужжатларидаги 100 дан ортиқ ваколатларни маҳаллий Кенгаш ва ижроия ҳокимияти ўртасида аниқ тақсимлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Конституциявий ислоҳотлар натижасида 2024 йилги сайлов якунлари бўйича, дастлаб вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида, сўнгра 2026 йилдан эътиборан туман (шаҳар) Кенгашларида Кенгаш раислари ва ҳокимлар алоҳида-алоҳида фаолият юритиши белгиланди.

Улуғбек Тўхтаев, ЎзА