Мадридда Испания савдо-саноат палатасининг халқаро бошқармаси бошлиғи билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ва Испания ўртасида савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар доирасида мамлакатимиз вакилининг Испания савдо-саноат палатаси халқаро бошқармаси бошлиғи Хайме Монталво билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси маълумотига кўра, музокаралар чоғида жорий йил 1 март куни Тошкент шаҳрида икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши доирасида имзоланган «Иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик механизмлари ҳақида»ги Битимида белгиланган Испания ҳукумати томонидан Ўзбекистонга 250 миллион еврогача бўлган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириш мумкин бўлган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида икки томоннинг етакчи компаниялари иштирокида Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди.
Х.Монталво Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида ўтказилган бизнес форумида Испаниядаги етакчи компанияларнинг 50 нафарга яқин вакили иштирок этиб, Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширига катта қизиқиш билдирганини таъкидлади.
Ўз навбатида, Испания компаниялари томонидан Ўзбекистонга мазкур имтиёзли кредит маблағларларининг ажратилиши мамлакатимизда кўплаб қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиши тўғрисида фикр билдирилгани ҳам қайд этилди.
Маълум бўлишича, Испания Қироллигининг бизнес жамоаси
дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатида ишбилармон доиралар вакиллари билан Ишбилармонлар кенгашларини тузган бўлиб, ҳозирги пайтда улар орасида энг фаол ишлаётганлар кенгашларнинг 7 таси сақлаб қолинган.
Ўзбекистоннинг савдо ва инвестиция салоҳияти Испания бизнес ҳамжамияти томонидан жуда жозибали деб баҳоланаётгани инобатга олинган ҳолда ушбу мамлакатнинг Савдо-саноат палатаси давлатлараро Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деган фикрда эканлигини айтди.
Учрашув якунлари бўйича 2023 йилнинг тўртинчи чорагида мазкур масала юзасидан икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида амалий учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
“Дунё” АА