Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

МАГАТЭ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
МАГАТЭ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Жорий йил 11-12 октябрь кунлари Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори ўринбосари, агентликнинг хавфсизлик чоралари департаменти директори Массимо Апаро бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Австриядаги элчихонаси хабарига кўра, ташриф доирасида МАГАТЭ делегацияси Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов, «Ўзатом» агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Бахром Мансуров, Фанлар академияси президенти Бекзод Йўлдошев, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ​​раиси Бахтиёр Ғуломов билан учрашувлар ўтказди. Меҳмонлар Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтига ташриф буюрди, «Москва муҳандислик физикаси институти» Миллий тадқиқот ядро университети Тошкент филиалининг тадқиқот ядро реактори фаолияти билан танишди.

Учрашувларда МАГАТЭ Хавфсизлик чоралари департаменти ва Ўзбекистон ташкилотлари, хусусан, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр алмашилди. Ўтган бир йил ичида Хавфсизлик чоралари департаменти орқали ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга қарамай, жорий йил сентябрь ойида МАГАТЭ инспекторларининг Ўзбекистондаги миссияси муваффақиятли амалга оширилгани таъкидланди.

Ташриф чоғида Ўзбекистоннинг хавфсизлик чораларини амалга ошириш учун масъул бўлган ҳокимият органи, шунингдек, мамлакатдаги ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича салоҳиятни юксалтириш учун МАГАТЭнинг кенг қамровли дастурида иштирок этиш масаласи муҳокама қилинди.

Массимо Апаронинг таъкидлашича, дастурнинг синов босқичи натижалари ушбу ташаббусни бошқа мамлакатларга янада кенгайтириш учун намуна бўлиб хизмат қилади.

МАГАТЭ Хавфсизлик чоралари департаменти директори Ўзбекистонга ташрифи арафасида мамлакатимизнинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев билан учрашди.

Массимо Апаро элчига мамлакатимизнинг юқоридаги дастурга киритилганлигини тасдиқловчи сертификатни топширди.

/«Дунё» АА/.