Макка шаҳрида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо айланмасини ошириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 4 май куни Макка шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги тижорат вазири Мажид бин Абдуллоҳ ал-Қассабий билан Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўртасида ўзаро савдо доирасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини ва савдо айланмасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида томонлар ўзаро савдони ривожлантиришнинг улкан салоҳиятини қайд этди ҳамда савдо тўсиқларини бартараф этиш ва икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш юзасидан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро тайёр эканликларини билдирди.
Томонлар стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида «Ўзстандарт» Агентлиги ва Саудия Арабистони стандартлаштириш, метрология ва сифат агентлиги ўртасида техник ҳамкорлик бўйича қўшма дастур тасдиқланишини олқишлади.
Божхона жиҳатидан тартибга солиш ва ахборот билан алмашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимни имзолаш мақсадида икки мамлакат божхона хизматлари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштиришга келишилди.
Шунингдек, томонлар ишчи гуруҳ даражасида савдо, инвестиция ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш ва уларни тезда амалга ошириш чораларини кўришга келишиб олди.
Учрашув якунида келгуси ҳамкорликнинг шакли ва мақсадларини белгиловчи келишувларга эришилди.
/«Дунё» АА/.