Малайзия элчиси Хенди Ассан: Малайзия Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга ҳаммуаллиф бўлганидан мамнун
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Малайзия элчиси Хенди Ассан “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюда БМТ Бош ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш тўғрисида махсус резолюция қабул қилинганини мамнуният билан қабул қилди.
— Малайзия Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга ҳаммуаллиф эканидан мамнун, - деди элчи. – Мазкур ҳужжатни ҳаммуаллиф сифатида қўллаб-қувватлашимиз Ўзбекистон билан яқин муносабатлардан, айниқса, умумий долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдаги муштарак нуқтаи назардан далолат беради.
Малайзия глобал муаммоларни ҳал қилишда илм-фан, технология ва инновацияларнинг муҳимлигини эътироф этади. Экологик тоза технологияларни қўллаш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодий диверсификация ва трансформацияни жадаллаштириш, маҳсулдорлик ва рақобатбардошликни ошириш бўйича ҳаракатларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳимдир.
/“Дунё” АА/.