Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Малайзия компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Малайзия компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди

збекистон элчихонаси ходимлари Малайзиянинг «Gemilang Coachwork Sdn. Bhd» компаниясининг ижрочи директори Панг Чонг Ёнг билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар, ишлаб чиқариладиган автомобиллар турлари ва ҳажмлари, давлатимизда электромобилларни ишлаб чиқариш имкониятлари ва автомобилсозлик соҳасида инвесторлар учун яратилган кенг имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

«Gemilang Coachwork Sdn. Bhd» компанияси вакиллари компания тўғрисида тақдимот ўтказишди. Тақдимотда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган автобуслар, уларнинг хусусиятлари ва экспорт географияси, шунингдек компаниянинг келгуси режалари тўғрисида батафсил айтиб ўтилди.

Учрашувда Малайзия компанияси ва «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

«Gemilang Coachwork Sdn. Bhd» компаниясининг ижрочи директори Панг Чонг Ёнг мамлакатимизнинг «Uz Truck and Bus Motors» ҚК МЧЖ билан ўзаро ҳамкорлик ҳолатидан мамнун эканлигини билдирди. Суҳбатдош келгусида «Самавто» МЧЖ корхонаси билан корхона эҳтиёжлари учун алюминий кузовлар етказиб бериш ва биргаликда электро автобуслар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Учрашув натижасида Малайзия компанияси билан «Ўзавтосаноат» АЖ ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва «Самавто» МЧЖ негизида электро автобуслар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш бўйича онлайн музокаралар ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

1992 йилда ташкил этилган бош қароргоҳи Малайзиянинг Жоҳор штатида жойлашган «Gemilang Coachwork Sdn. Bhd.» автобуслар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 мингга яқин автобус ва кузовни ташкил этади. Корхона маҳсулотлари АҚШ, Европа, Жануби-Шарқий Осиё ва Ўзбекистонга экспорт қилинади. Мазкур компания ва «Uz Truck and Bus Motors» ҚК МЧЖ ўртасида 2015 йилда ҳамкорлик ўрнатилган. Ҳамкорлик доирасида малайзия компанияси томонидан мамлакатимизга «МАН» автобуслари учун 350 та кузовлар етказиб берилган.
КУАЛА-ЛУМПУР, 13 апрель. /«Дунё» АА/.