Малайзия компанияси Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Pharmaniaga Berhad" компанияси директори Зулкифли Жафар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Зулкифли Жафар Малайзияда қандли диабет билан касалланган беморлар учун мазкур компания томонидан ҳалол стандартлари бўйича биринчилардан бўлиб инсулин дорисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ва мамлакат ҳукумати буюртмаси асосида давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига етказиб берилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Малайзияда қандли диабет касаллиги мавжуд инсонларга инсулин дори воситаларини бепул тарқатиш тизими жорий этилган.
"Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ушбу компаниянинг бир неча турдаги дори воситаларини мамлакатимизда ҳамкорликда ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганяпмиз. Хусусан, маҳаллий шериклар билан биргаликда "Tashkent Pharma Park" ҳудудида ҳалол инсулин ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ниятимиз бор", деди у.
Дастлабки босқичда мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналарининг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ҳалол стандартлари асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Малайзиядан зарур технологияларни олиб келиш, кейинги босқичда эса ушбу бизнесга сармоя киритиш режалаштирилмоқда.
"Pharmaniaga Berhad" компанияси 1994 йилда ташкил этилган. Компания Малайзияда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича тўртта завод, тадқиқот маркази, логистика компанияси, шунингдек, сотиш ва маркетинг ҳамда тиббий маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича 5 та корхонага эгалик қилади. Бундан ташқари, компаниянинг Индонезияда 3 та корхонаси бор.