Малайзия университети делегацияси архитектура ва зиёрат туризм йўналишида тадқиқот олиб бориш учун Ўзбекистонга ташриф буюради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 17 апрель куни Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
IIUM 1983 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда университетда Малайзия ва хорижий давлатлардан 30 мингга яқин талаба таҳсил олади. Университетнинг 13 та факультетида бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим йўналишлари йўлга қўйилган. Таълим инглиз ва араб тилларида олиб борилади. Айни пайтда Наманган муҳандислик-технология институти, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Банк-молия академияси билан ҳамкорлик меморандумлари доирасида алоқалар ўрнатилган.
Малайзия томони Ўзбекистонда кечаётган конституциявий ислоҳотлар жараёни ҳамда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар билан таништирилди. Шунингдек, республикада ислом цивилизациясининг бой меросини ўрганиш, мамлакатимиз зиёрат туризм салоҳиятини ривожлантириш, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар бўйича маълумот берилди.
Музокаралар натижасида Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш, бетакрор архитектура намуналарини тадқиқ қилиш, туризм контентини кенгайтириш ва тарғиб этиш мақсадида қўшма лойиҳа амалга оширишга келишиб олинди.
Ҳамкорлик доирасида жорий йилнинг сентябрь ойида республикага 30 нафар IIUM профессорлари ва талабаларини икки ҳафталик илмий-тадқиқот дастурига юбориш режалаштирилмоқда.
Ташриф давомида Хива, Бухоро Самарқанд ва Тошкент шаҳарларининг тарихий меъморчилиги ва туризм салоҳиятини ўрганиш, Хива шаҳрида танланган объектларнинг “3D” моделини яратиш ва кейинчалик Малайзияда кўргазма, тақдимот ва маърузалар орқали кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган.
Лойиҳа параметрларини муҳокама қилиш мақсадида республиканинг бир қатор олийгоҳлари билан музокараларни давом эттириш белгилаб олинди.
КУАЛА-ЛУМПУР, 20 апрель. /“Дунё” АА/.