Малайзияда қад ростлаган "Регистон майдонида" Ўзбекистон зиёрат туризми ва "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар намойиш этилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шу йилнинг 7 март куни Малайзиянинг Селангор штатида жойлашган "1 Utama" савдо марказида Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятин ва "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Эътиборлиси, "1 Utama" савдо марказида Самарқанд шаҳридаги жаҳонга машҳур Регистон майдони кўринишидаги улкан павильон қад ростлади.
Савдо ярмаркаси мамлакатимизнинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси томонидан Селангор штати Администрацияси, "Bandar Utama City Centre" компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари, республиканинг озиқ-овқат экспорти билан шуғулланувчи етакчи компаниялари, туркомпаниялар, "Uzbekistan Airways"АЖ вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилмоқда. Меҳмонлар Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, зиёрат туризмини жадал ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумот олиш имкониятига эга бўлаяптилар.
Ташриф буюрувчилар, шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий ва замонавий сайёҳлик марказлари, бой маданияти, бетакрор архитектураси ва санъати, миллий анъаналари билан яқиндан танишаётир.
"Зиёрат туризм", "тарихий-маданий туризм", "гастрономик туризм", "Умра+" каби янги сайёҳлик дастурлари маҳаллий аҳоли орасида кенг тарғиб қилиняпти. Ўзбекистон ва Малайзия туркомпаниялари томонидан юртимиз бўйлаб турпакетлар сотуви йўлга қўйилди.
Тадбирда республика "Ҳунарманд" уюшмаси аъзолари иштирокида миллий ҳунармандчилик, амалий санъат, енгил саноат ва ипак маҳсулотлари кўргазма-савдоси ўтказилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, қуруқ мевалар сотуви ташкил этилди.
Кўргазма-ярмарка 6 апрель санасига қадар давом этади.