Малайзияда бўлиб ўтган давра суҳбати Ўзбекистон Президенти сайлови мавзусига бағишланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Малайзиянинг Сеги университети, Куала-Лумпур университети, Халқаро ислом университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз иштирок этди.
Учрашув қатнашчиларига жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайлови, сиёсий партиялардан илгари сурилган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, дипломатия ваколатхонаси ҳузурида 25-сайлов участкаси ташкил этилгани ҳамда мамлакатимиз фуқаролари ўзларининг конституцион ҳуқуқини амалга ошириш асносида эркин овоз бериши учун барча шароитлар яратилгани таъкидланди.
Ватандошларимиз республикамизда бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий жараённи элчихонанинг веб-сайти, “Facebook” ва “Instagram” расмий саҳифалари ҳамда республика ОАВлари орқали кузатиб боришга, уларни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайтидан фойдаланишга ва бўлажак сайловда фаол иштирок этишга даъват этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида жорий йил 21 октябрь куни “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан Ўзбекистонда қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилганлиги, жумладан, элчихона томонидан Малайзияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирокида мазкур байрамга бағишланган тадбир ўтказилиши кўзда тутилгани давра суҳбати қатнашчиларининг эътиборига ҳавола этилди.
Давра суҳбати интиҳосида ватандошларимиз ўзларига қаратилаётган эътиборни юқори баҳолаб, Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишини билдирди.
/«Дунё» АА/.