Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз жараёни давом этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузуридаги 25-сайлов участкасида ватандошларимиз муддатдан олдин овоз бериш жараёнида ўзлари танлаган номзодни сайлашда фаоллик кўрсатаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Малайзияда вақтинча яшаётган ёки таълим олаётган, 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган юртдошларимиз 14-20 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бераяпти.
Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган сайлов участкасида ватандошларимизга муддатидан олдин овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди. Жумладан, сайлов Малайзияда пандемия билан боғлиқ қабул қилинган чекловларга қатъий риоя қилган ҳолда бўлиб ўтаяпти.
Муддатдан олдин овоз беришга келган ватандошларимиз давлатимиз раҳбарлиги учун курашаётган номзодларнинг дастурлари билан танишиб, ўзлари муносиб билган даъвогарга овоз бераяпти. Сайлов жараёни миллий сайлов қонунчилиги, хусусан, янги қабул қилинган Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссияси йўриқномаси асосида ташкил этилмоқда.
/«Дунё» АА/.