Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди

Бугун маҳаллий вақт билан соат 08:00 да (Тошкент вақти билан 05:00) мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузуридаги 25-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, сайловчилар овоз беришга таклиф этилди.

Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этилган. Малайзияда вақтинча яшаётган, ишлаётган ёки ўқиётган юртдошларимиз учун барча зарур шароитлар яратилган.
Пандемия муносабати билан овоз бериш жараёни барча санитария хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилинган ҳолда уюштирилди. Хусусан, элчихона ҳудудига киришда сайловчилар ҳароратини контактсиз назорат қилиш ташкил этилмоқда, ижтимоий масофа таъминланмоқда. Сайлов комиссиясининг барча аъзолари ва сайловчилар шахсий ҳимоя воситалари – юз ниқоби ва қўлқоплар билан таъминланган.

Галина Райхерт:

- Малайзияда 15 йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келмоқдаман. Ўзбекистон элчихонаси ҳузуридаги сайлов участкасида овоз бериш учун барча шароит яратилган. Мен ҳам фуқаролик бурчимни адо этиб, муносиб деб билган номзодга овоз бердим.

Камила Сайфутдинова:

- Малайзияда «Motivech» компаниясига асос солганман. Мамлакатимиз Президенти сайловида қатнашаётганимдан хурсандман. 25-сайлов участкасида сайловчилар учун қулай шароитлар яратилганидан мамнунмиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақираман. Чунки мамлакатимизнинг келажаги ҳар биримизга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 14-20 октябрь кунлари турли сабабларга кўра сайлов куни сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган ютдошларимиз учун Малайзияда ҳам муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди.

Овоз бериш жараёни давом этмоқда.

/«Дунё» АА/.