Малайзиядаги ватандош: Янгиланажак Конституция лойиҳасида ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилгани ҳам Янги Ўзбекистонда ёшларга кўрсатилаётган катта эътибордан далолатдир
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимиз ҳаётида бўлажак муҳим сиёсий тадбир – Бош қомусимизни ислоҳ қилиш бўйича умумхалқ референдумига муносабатини билдирар экан, “Сity” университети меҳмонхона бошқарув факультети 3-босқич талабаси Шавкатжон Амонов “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикрларини баён этди:
Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар! Мен Малайзиянинг “Сity” университетида меҳмонхона бошқаруви йўналиши бўйича бакалавр босқичида таҳсил олмоқдаман.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси “инсон – жамият – давлат” тамойилига асосланган ҳолда ишлаб чиқилганлиги мени жуда қувонтирди. Айниқса, унда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилгани Янги Ўзбекистонда ёшларга кўрсатилаётган катта эътибордан далолат беради.
Шунингдек, хорижда таҳсил олаётган ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат томонидан таъминланиши ҳам биз ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига муносиб ҳисса қўшишга чорлайди.
Мен жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишни режалаштирганман. Фурсатдан фойдаланиб, Малайзияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол қатнашишга даъват этаман.
“Дунё”ИА