Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Малайзиянинг оммабоп «Astro Awani» телеканали: Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгаришлар ёш авлоднинг интилишларини ҳам ҳисобга олган

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Малайзиянинг оммабоп «Astro Awani» телеканали: Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгаришлар ёш авлоднинг интилишларини ҳам ҳисобга олган

Малайзиянинг машҳур «Astro Awani» телеканали сайтида "Ўзбекистон халқи Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз берди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда 36 миллионга яқин аҳолига эга бўлган мамлакатда овоз берувчи фуқаролар рўйхатига киритилган 19 миллион 722 минг 809 нафар фуқародан референдумда чет элларда овоз берган ватандошлар билан бирга ҳисоблаганда 16 миллион 673 минг 189 киши қатнашгани, хорижда истиқомат қилаётган фуқаролар учун 39 давлатда ташкил этилган 55 та референдум участкасида овоз бериш имконияти яратилгани қайд этилган.

Мақолада таъкидланишича, референдумга 500 га яқин кузатувчи ва журналистлар, шу жумладан, Малайзия вакиллари хориждан келишгани маълум қилинган. Шунингдек, Асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш таклиф этилгани, умумхалқ муҳокамаси давомида эса 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

«Конституция лойиҳасини тайёрлашда илғор хорижий тажриба, яъни 190 дан ортиқ мамлакатнинг, шу жумладан, Малайзия тажрибаси ҳисобга олинди, деб ёзади «Astro Awani». Ўзгаришлар ёш авлоднинг интилишларини ҳам кўзда тутган, чунки 2040 йилга келиб мамлакат аҳолиси 50 миллион кишига етиши кутилмоқда ва уларнинг ярмидан кўпи ёшлар бўлиши тахмин қилинмоқда».

«Astro Awani» телеканали 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, у халқаро тадбирларни, шунингдек Малайзия ва хорижий мамлакатларнинг ички сиёсий, маданий ва ижтимоий ҳаётини ёритувчи нуфузли оммавий ахборот воситаси ҳисобланади. Томошабинлари сони 9 миллиондан ортиқни ташкил этади.

«Reuters Institute Digital News Report» институти «Astro AWANI»ни «энг ишончли» янгиликлар манбаларидан бири сифатида эътироф этган.
КУАЛА-ЛУМПУР, 4 май.