Мамлакатимиз делегацияси ЭСКАТО Статистика бўйича қўмитасининг 8-сессиясида иштирок этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 23 август куни Банкок шаҳрида бошланган БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Статистика бўйича қўмитасининг 8-сессиясида (ҳар 2 йилда 1 маротаба ўтказилади) 200 дан ортиқ ЭСКАТОга аъзо давлатларнинг статистика масалаларига мутасадди идоралари, Осиё Тараққиёт банки, АСEАН, БМТнинг Қишлиқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа яна қатор халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси В.Бегалов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Тадбирда ЭСКАТОга аъзо давлатларнинг статистика тизимини такомиллаштириш борасидаги тажрибаси, минтақавий ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг статистик жиҳатлари, статистика ташкилотлари ўртасидаги интерактив мулоқотни кенгайтириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.
Шуниси эътиборга моликки, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси раиси илк маротаба ЭСКАТО Статистика бўйича қўмитасининг Ижроия бюроси раиси ўринбосари этиб (2022-2024 йиллар давомида) сайланди. Яъни 2022-2024 йиллар давомида ЭСКАТО Статистика бўйича қўмитаси Ижроия бюроси раислигига Мўғулистон, ўринбосарликка Фижи, Ҳиндистон ва Ўзбекистон, Бюро аъзолигига эса Сингапур ва Таиланд статистика идораларининг раҳбарлари сайланди.
Сессиянинг “Миллий статистика тизимларини мустаҳкамлаш – мамлакат тажрибасини глобал ва минтақавий ташаббуслар билан боғлаш” мавзусидаги йиғилишида мамлакатимиз Давлат статистика қўмитаси раиси ўз маърузаси билан иштирок этди. Ўзбекистон вакили мамлакатимизда “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га эришиш борасида илгари сурилаётган ташаббуслар, қўлга киритилган натижалар ва истиқболдаги режалар тўғрисида атрофлича тўхталди.
Ушбу тадбир доирасида мамлакатимиз делегацияси ЭСКАТОнинг ижрочи котиби, Статистика бўлими директори, шунингдек, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Малайзия ва Сингапурнинг статистика идоралари раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борди.
Сессия 2022 йил 25 августга қадар давом этади.
“Дунё” АА