Мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловлари АҚШ нашри нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

АҚШнинг «Real Clear World» нашри саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловларида хорижлик журналист сифатида иштирок этган Жеймс Дурсо қаламига мансуб “Ўзбекистондаги сайловлар унинг сиёсий тараққиётидаги муваффақиятига йўл очади” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда қайд этилишича, Янги сайланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида мамлакатда инсон қадрини ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлидаги ислоҳотлар изчил эттирилишини таъкидлади. Нашр давлатимиз раҳбарининг “Қонунларни, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиган, бюрократия ва коррупция балосига берилган ҳар қандай раҳбар билан узил-кесил хайрлашамиз... уларнинг ўрнига билимли, Ватан ва халқ ташвиши билан яшайдиган ёш йигит-қизлар келади... Ўзини ислоҳ қилмайдиганларни биз мажбурлаймиз. Агар улар ўзгармаса, биз улар билан хайрлашамиз” деб айтган сўзларидан иқтибос келтирган.
Муаллиф ёзганидек, Ўзбекистоннинг янгиланган Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишига алоҳида урғу берилгани таъкидланган.
Жумладан, “Президентнинг сиёсий плюрализмни рағбатлантириш, давлат, жамият ва иқтисодиётни мустаҳкамлаш, мамлакат сиёсий соғломлигини таъминлашга қаратилган сиёсати ва ислоҳотлари унинг ҳақиқий мероси бўлади” деб ёзади муаллиф.
“Дунё” АА