Мамлакатимизнинг Брюсселдаги элчихонаси хорижда бўлиб турган ватандошларимизни Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси ҳузуридаги Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича 9-сайлов участкаси Бельгия, Дания, Люксембург ва Нидерландияда яшайдиган ватандошларимизга ушбу сайловларда фаол иштирок этиш бўйича мурожаат йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қуйида ушбу мурожаат матни келтирилмоқда:
“Ҳурматли сайловчилар,
9-участка сайлов комиссияси Сизни 2021 йил 24 октябрь куни конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланишга - Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этишга таклиф қилади.
«Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз беришга йўл қўйилмайди.
Сайлов участкасининг манзили ва телефон рақами: Avenue Franklin Roosevelt 99, 1050 Brussels, +32 2 661-20-42.
Сайлов куни келиш имконига эга бўлмаган сайловчилар учун 14-20 октябрь кунлари Брюссель шаҳрида ва 17 октябрь куни Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида (манзил: Hotel NH Utrecht, Jaarbeursplein 24, 3521) муддатидан олдин овоз бериш жараёни бўлиб ўтади.
Хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари сайловда қатнашиш учун мамлакатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси қошида ташкил этилган участка сайлов комиссиясига ёзма равишда ёки https://saylov.mfa.uz/site/index?language=cryl веб-сайти орқали мурожаат қилиши мумкин.
2021 йил 9 октябргача сайловчилар рўйхатидан ўтиш орқали Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этинг ва овоз бериш ҳуқуқингиздан фойдаланинг!”.
/«Дунё» АА/.