Мамлакатимизнинг Франциядаги элчиси Ўзбекистон давлат экология қўмитаси раиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев Ўзбекистон давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг қатор йўналишлари, жумладан, био хилма-хиллик, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларда яшил ҳудудларни яратиш, атмосфера ва сув сифатини назорат қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, соҳа мутахассисларининг салоҳиятини ошириш, Орол денгизи инқирозининг салбий оқибатларини юмшатиш соҳаларида Франция билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат экология қўмитаси раиси Нарзула Обломуродов бу борадаги устувор йўналишлар ва вазифалар маслалари хусусида атрофлича тўхталди.
Ўз навбатида, мамлакатимизнинг Париждаги элчиси Франциянинг соҳага алоқадор марказ ва ташкилотлари Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча йўналишларига алоқадор бўлган лойиҳа ва дастурларни ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан катта қизиқиш билдираётгани ва Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси бу борада ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда иш олиб боришга ҳозир эканини таъкидлади.
Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Франциянинг илмий-тадқиқот марказлари ва илмий доиралари билан ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, Франциянинг ёш илмий тадқиқотчиларини жалб этган ҳолда дала тадқиқотлари ва қўшма илмий фаолиятни ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.
/«Дунё» АА/.