Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси салоҳияти билан танишдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси вакиллари билан мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувнинг асосий мақсади чет эл инвестицияларини мамлакатимизга тўғридан-тўғри жалб қилиш, уларнинг ҳажмини янада кўпайтириш ва экспорт географиясини кенгайтиришга оид ўзаро ҳамкорликларни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон дипломатлари мамлакатимиз қурилиш материаллари саноатининг ривожланиш истиқболлари, маҳсулотларнинг экспорт-импорт кўрсаткичлари, турлари ва нархлари билан яқиндан танишдилар. Тадбирда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси вакиллари йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ва соҳа экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этдилар.
/«Дунё» АА/.