Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчиси ушбу давлатдаги ватандошларга мурожаат қилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчиси ушбу давлатдаги ватандошларга мурожаат қилди

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен ушбу мамлакатда таҳсил олаётган, вақтинчалик мeҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда доимий истиқомат қилаётган ватандошларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қуйида ушбу мурожаат матни келтирилмоқда.

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Сўнгги уч ярим йилда юртимизда ривожланиш янги босқичга кўтарилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда мутлақо янгича сиёсат асосида ҳаётга изчил татбиқ этилаётган ва биринчи ўринда халқ манфаатларини кўзловчи адолатли ўзгаришлар ва янгиланишлар ўз самарасини бермоқда. Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида ҳам кенг кўламли ижобий ишлар қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Боиси мамлакат иқтисодий ривожланишида тадбиркорлар ҳиссаси ортиб бораверади. Бугунги кунда давлат томонидан яратилаётган қулайликлар улар фаолиятини йўлга қўйиш ва муваффақиятларга эришиш учун катта имкониятдир.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Корея Республикасининг қисқа вақт ичида юқори суръатлар билан ривожланишига ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини кенгайтиришга аҳамият берилгани сабаб бўлган.

Тарихдан маълумки, 1960 йил бошларида Корея Республикасида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 80 долларни ташкил этган бўлиб, давлат дунёдаги қашшоқ мамлакатлар қаторида бўлган. 1963-1970 йиллар мобайнида 18 мингга яқин корейс Германия Федератив Республикасида турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб борган. Улар иш жараёнида орттирган тажрибаси ва тўплаган маблағлари ҳамда мазкур мамлакат технологияларини жалб қилиш ҳисобига ўз ватанида кичик корхоналар ташкил этиш имкониятига эга бўлган.

Дастлабки босқичда Корея Республикаси экспорти энг оддий қайта ишлаш даражасида ташкил этилган бўлиб, экспорт учун кийим тикиш мақсадида мамлакатдаги тўқув цехларида чет элдан келтирилган тайёр ип-калавалардан матолар тайёрланган. Хусусан, йирик «ДЭУ» компаниясининг бизнеси ҳам шу йўналишда бошланганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Фойдали қазилма бойликлари ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қайта ишланадиган хомашё базасининг йўқлиги боис хотин-қизлар ҳам мамлакат ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишда фаол равишда ўз ҳиссасини қўшган. Бу эса мамлакат аҳолиси ривожланишнинг илк босқичларидан бошлаб кичик бизнесни яратишга интилганликларини кўрсатади.

Бугунги кунда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида Жанубий Кореяда экспорт ҳажми 600 миллиард доллардан ортиқни ва ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 32 минг долларга яқинни ташкил этмоқда. Қисқа тарихий вақт ичида Жанубий Кореянинг қандай юксакликка эришгани бу ноёб тажриба, уни кўпгина давлатлар ўз тараққиётида қўллашга интилади.

Ўзбекистон ва Жанубий Кореяни тарихий алоқалар, мустаҳкам дўстлик, алоҳида стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари боғлаб туради. Ушбу мамлакат Ўзбекистоннинг асосий хорижий ҳамкорларидан бири сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёни ва экспортни юксалтиришга йўналтирилган кенг кўламли дастурларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Яқин алоқаларимиз натижасида бугун 75 мингдан ортиқ ватандошимиз Корея Республикасида турли йўналишларда таҳсил олмоқда, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, доимий истиқомат қилиб келмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

Ватандан йироқда бўлсангиз-да, салоҳиятингиз билан мамлакатимиз ривожига сидқидилдан ҳисса қўшишга тайёр эканингизни чин юракдан ҳис этиб турибмиз. Ҳаммамиз жонажон Ватанимиз равнақи йўлида бир ёқадан бош чиқариб бирлашсак, олдимизга қўйган ҳар қандай юксак маррага албатта етишишимизга ишонамиз.

Президентимиз томонидан илгари сурилган «Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!» бош ғояси замирида ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган ва улар асосида кенг қамровли янги имкониятлар яратилмоқда. Кўпроқ янги иш ўрни ташкил этиш, маҳаллий хомашё асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга хорижий технология ва инвестицияларни жалб қилишга катта эътибор қаратиляпти.

Шубҳасиз, яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиш оиламиз, қолаверса, бутун халқимиз келажаги учун қўйилган катта сармоядир.

Қадрли дўстлар!

Ушбу мурожаатим орқали сизларни мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, умуман олганда барча соҳаларда сезиларли силжишлар ва улкан натижаларга эришишда жаннатмакон юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли янгиланишларга дахлдор бўлишга, замонавий билим ва тажрибаларингизни мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этаман.

Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча юртдошларимизни яқин ҳамкорликка чорлаган ҳолда, сизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва рағбатлантиришга доимо тайёр эканимизни маълум қиламан.

Шу ўринда, сизларга аниқ таклиф ва мулоҳазаларингиз юзасидан қуйидаги телефон рақамлари орқали яқиндан фикр алмашишингиз мумкинлигини билдирамиз.

Алишер Абдусаломов – 010-3213-1972

Акбаржон Тўраев – 010-6659-4504

Ҳайдар Файзиев – 010-6802-1969

Эркин Хўжаев – 010-2674-7798

Сардорбек Аҳмедов – 010-5030-5190

Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505

Ватанпарварлик ҳисси жўш уриб турган сиз азизлар билан бошлаган ҳар бир ишимиз халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади, деб умид қиламиз.

Азиз юртдошлар! Келинглар, янги тарихни биргаликда яратайлик!

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Республикасининг

Корея Республикасидаги

Фавқулодда ва мухтор элчиси

Виталий Фен.

8 июнь. “Дунё” АА.