Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи онлайн йиғилиши ўтказилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи онлайн йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 19 май куни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи онлайн йиғилиш ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) манбасига асосланиб.

Онлайн йиғилиш БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилди.

Тадбирда, шунингдек ФАО, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Евроосиё тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Жаҳон банки экспертлари иштирок этди.

Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари онлайн йиғилишда пандемия даврида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

ФАОнинг яқинда чоп этилган бюллетенида Европа ва Марказий Осиёда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, буғдой етказиб бериш дунёнинг қолган қисмида бўлгани каби барқарор экани қайд этилган. Бироқ, COVID-19 пандемияси оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилган чоралар натижасида логистика соҳасида узилишлар юзага келди, оқибатда айрим давлатларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг танқислиги пайдо бўлди.

Вазирлар ҳозирги вазиятда пайдо бўлаётган оқибатларни енгиб ўтиш бўйича ҳаракатлар ва режаларни ишлаб чиқиш тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, озиқ-овқат таъминоти ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш занжирида узилишларга йўл қўймасликка қаратилган миллий ташаббуслар ҳамда чора-тадбирлар бўйича фикр алмашди.

Мулоқот якунида келгусида пандемиянинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигига таъсирини юмшатиш мақсадида самарали ҳамкорлик олиб бориш учун ахборот алмашинувларини мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

«Дунё» АА