Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий Осиё давлатлари ва «Валдай» халқаро мунозара клуби экспертлари Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий Осиё давлатлари ва «Валдай» халқаро мунозара клуби экспертлари Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди

Жорий йилнинг 26 август куни «Афғонистонда Россия ва Марказий Осиё давлатлари имкониятлари» мавзусида онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан «Валдай» халқаро мунозара клуби томонидан ташкил этилди.
Унда Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари экспертлари иштирок этди.
Россия томонидан – дипломатлар, «Валдай» халқаро мунозара клуби, Шарқий Осиё ва ШҲТ тадқиқотлари маркази, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Халқаро тадқиқотлар институти, Россиянинг халқаро ишлар бўйича кенгаши тадқиқотчилари ҳамда олимлари иштирок этди.
Марказий Осиё экспертлар ҳамжамияти сифатида Қозоғистон халқаро муносабатлар кенгаши, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти, Қирғизистон Республикаси Стратегик тадқиқотлар миллий институти, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиш истиқболлари, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашилди, Афғонистонда тинчлик жараёнлари ва мамлакатни минтақавий савдо-иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов тадбирда сўзга чиқиб, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, уни иқтисодий жиҳатдан тиклаш кенг Евроосиё маконида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Эксперт Афғонистондаги вазиятни сиёсий мулоқот ҳамда афғонларнинг бевосита ўзлари иштирокида тинч жараённи амалга ошириш орқали тартибга солиш мумкинлигини қайд этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ташаббуси билан 2018 йил март ойида Тошкентда Афғонистон бўйича ташкил этилган халқаро конференция бу борада сиёсий асос бўлди. Анжуман якунида қабул қилинган Тошкент декларацияси Афғонистонда тинчликни таъминлаш бўйича ўзига хос стратегик аҳамият касб этди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Неъматов Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликка эришишда халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистон ичидаги тинч музокараларни узлуксиз қўллаб-қувватлашнинг муҳим эканини қайд этди.
Жорий йилнинг февраль ойида Доҳа шаҳрида АҚШ ва «Толибонлар» ҳаракати ўртасида Тинчлик шартномасининг тузилиши тинчлик музокаралари жараёнининг бошланишида муҳим қадамлардан бири бўлди. У Афғонистонда юз берган 40 йиллик урушни якунлаш бўйича тарихий имкониятни берди ва афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиш имконсизлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ўз навбатида, «Валдай» халқаро мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши раиси Андрей Бистрицкий Россия ва Марказий Осиё давлатлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Афғонистондаги жараёнларга нисбатан ўз қарашларини билдирди.
Андрей Бистрицкий Афғонистонни тартибга солишда Ўзбекистоннинг роли ҳақида гапирганда, уни Афғонистон халқи билан маданий-тарихий алоқалар, географик жойлашуви нуқтаи назаридан қараб, муҳим деб баҳолади.
У Ўзбекистон Афғонистонни тартибга солиш йўлида жуда кўп ишларни амалга оширганини қайд этди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатда бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, Афғонистон ҳукуматининг аҳоли олдидаги ижтимоий мажбуриятларини бажариши, фуқароларнинг барқарорлик ва хавфсизлик бўйича энг муҳим эҳтиёжларини қондиришдаги салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларининг олиб чиқиб кетилишини масъулият билан ва босқичма-босқич амалга оширилиши зарурлигини қайд этди.
Мамлакат низолардан кейинги даврда ҳам тинч тараққиётга эришиши учун бирлашган халқаро ва минтақавий кўмакни ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
Экспертлар иқтисодиётни ривожлантиришни Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни таъминлашнинг зарур шарти деб қараб, Афғонистонни урушдан кейинги тиклаш бўйича халқаро дастур ишлаб чиқишнинг муҳим эканини қайд этишди.
Шу боис, онлайн-учрашув иштирокчилари минтақа мамлакатларининг инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, чегара олди савдоси, авиа, автомобиль ва темирйўл юк ташувларини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш орқали Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Тадбирда қайд этилганидек, Афғонистон билан транспорт-коммуникация ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик қилиш трансминтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу мамлакатда энергетика, савдо, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш учун имкониятларни анча ошириши мумкин.
Конференция иштирокчилари бир овоздан Афғонистонни иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Евроосиёда барқарор тараққиёт ва фаровонликни кучайтириш ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш борасидаги манфаатдор томонлар ўртасида консенсусни яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкин деган якдил фикрни билдирди.
Умуман олганда, виртуал учрашув дўстона ва ишчан руҳда ўтди, тадбир иштирокчиларига Афғонистонда узоқ кутилган тинчликни ўрнатиш ва мамлакат иқтисодиётини тиклаш масалалари бўйича фикр алмашиш ҳамда келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва «Валдай» халқаро мунозара клуби «Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув» доирасида ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, экспертлар алмашинувлари ташкил этилиб, томонлар тадбирларда иштирок этмоқда.
2019 йилда Самарқандда «Валдай» халқаро мунозара клуби томонидан “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик” мавзусида X Осиё конференция ўтказилган эди. Унда дунёнинг 11 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Германия, Япония, Швеция, Ҳиндистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 80 нафардан зиёд нуфузли эксперт иштирок этган эди.

«Дунё» АА