Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий Осиё етакчи аёллари форумида ўзаро ҳамкорликнинг «Йўл харитаси» қабул қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий Осиё етакчи аёллари форумида ўзаро ҳамкорликнинг «Йўл харитаси» қабул қилинди

Бугун пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида яқинда ташкил этилган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти доирасида «Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» мавзусида халқаро форум ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Жобир Хўжақулов.

Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан Жаҳон банки ва ЕТТБ кўмагида ташкил этилди.

Форумни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кириш нутқи билан очар экан, мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси Сенат аъзолари томонидан қабул қилинди, - деди Т.Норбоева. - Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳолда бу соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилинди. Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Сенат раиси раҳбарлигида Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ташкил этилиши Ўзбекистонда гендер тенглик масалаларига катта эътибор қаратилаётганини ифодалайди.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди.

Мамлакатимизда бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идорада илғор ва билимли аёллардан иборат 15 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилди.

Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида «Аёллар дафтари» тизими жорий этилди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 224 минг нафардан зиёд хотин-қизга жами 6,9 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди, уларга Халқ банки бириктирилди, 14 та ҳудудда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ташкил этилди.

Эътиборли жиҳати шундан иборатки, мазкур стратегиядаги йўналишлар БМТнинг 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ ҳолда белгиланган.

Тадбирда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ўзаро фикр ва илғор тажрибани алмашиш, тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, ўзаро ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш ҳамда Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон етакчи аёллари ўртасида ҳамкорлик ва ишбилармонлик шериклигини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бутун дунёда аёллар оила ва жамият ҳаётини яхшилаш йўлида ўзларининг садоқати ва топқирлигини намоён қилмоқдалар. Мамлакатлар фаровонлиги кўп жиҳатдан аёллар фаровонлиги, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш билан боғлиқ. Бу эса гендер тенглигини таъминлаш камбағалликни қисқартириш ва асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга ҳам кўмаклашади.

Шу муносабат билан Марказий Осиёда аёлларнинг ижодий, тадбиркорлик салоҳиятини тўлиқ ривожлантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, аёллар ва қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш, хотин-қизларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини рағбатлантириш мақсадида қонунчилик базаси такомиллаштирилмоқда. Иқтисодий сиёсатни қўллаб-қувватлаш, аёлларни давлат ва хусусий секторда рағбатлантириш, шунингдек, меҳнатга тенг ҳақ тўлаш таъминланиши, ишга жойлашишда камситишни бартараф этиш каби йўналишлар устувор ҳисобланади.

Форум доирасида юқори даражадаги маърузачилар иштирокида конференция, тадбиркор аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси, шунингдек, ишбилармонлик шериклиги ва бизнеснинг турли соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Марказий Осиё ва Афғонистон аёллари ўртасида “В2В” шаклида кооперацион биржа бўлиб ўтди.

Халқаро форум якунида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг Қўшма баёноти ва Марказий Осиё ва Афғонистон тадбиркор аёллари ўртасида барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликнинг «Йўл харитаси» қабул қилинди.

«Дунё» АА