Марказий Осиё халқаро институтида бошланган халқаро конференция иштирокчилари 2021 йил августидан кейинги Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун эрталаб Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) 2021 йил августидан кейинги Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалаларига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Анжуманни МОХИ директори Анвар Носиров очди.
Тадбир МОХИ, А.Горчаков номидаги Халқ дипломатиясини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Марказий Осиё мактаби” жамғармасининг илмий-таълим дастури томонидан ташкил этилган.
Учта шўъба сессияси доирасида экспертлар ва конференция иштирокчилари янги шаклланаётган дунё тартибида Марказий Осиё минтақасининг геосиёсий харитадаги ролини таҳлил қилади, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, Марказий Осиё келажаги қиёфасига илмий назар ташлайди.
/”Дунё” ИА/.