"Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бошланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
"Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" форматидаги ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бошланди
Анжуманда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Ўмон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда.
Фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов таклиф этилган.
Ўзбекистон, хусусан, Тошкент шаҳри, Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари халқлари ўртасидаги кўп асрлик тарихий алоқалар, маданий алмашинувлар ва бугунги кунда ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун улкан салоҳиятга асосланган минтақалараро боғлиқликнинг янги форматига амалий суръат бағишлайдиган муҳим халқаро форум ўтказиладиган манзилга айланмоқда.
Маълумот ўрнида: 2022 йилнинг 7 сентябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида "Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё" Стратегик мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви бўлиб ўтган эди.
Ушбу халқаро йиғинда Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Ўмон, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Кенгаш мамлакатлари ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсат, хавфсизлик, савдо ва инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар ва спорт соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокамаси кутилмоқда.