Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва БМТ тузилмалари вакиллари минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва БМТ тузилмалари вакиллари минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг видеоконференция шаклидаги йиллик учрашувида иштирок этди.

Тадбир БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, тадбирда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча, БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили/Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман, БМТ Бош котибининг махсус вакили/БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси раҳбари Дебора Лайонс, шунингдек Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари қатнашди.

Томонлар минтақавий сиёсат ва хавфсизликнинг долзарб масалалари, Марказий Осиё давлатлари ҳамда Афғонистон ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқди.

Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ фаолияти, минтақа давлатларининг ушбу тузилма билан ҳамкорлиги, эришилган натижалар ҳамда 2021 йилга мўлжалланган режалари тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари иштирокчиларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақада ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари, хусусан, бу борада алоҳида аҳамиятга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашуви ҳақида маълумот берди. Минтақавий муҳим масалаларни ҳал қилишда эришилган ютуқлар, жумладан, чегараларни қонуний тарафдан мустаҳкамлаш, транспорт коммуникацияларидан биргаликда фойдаланиш ва ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик кўламини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистон билан алоқаларни кенгайтириш, афғонлараро тинчлик музокараларини давом эттириш ва қўшни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклашга ёрдам бериш бўйича Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон делегацияси 2021 йилда Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси минтақавий Қўшма режасининг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш бўйича тақдимот уюштирди.

Тадбирда кун тартибидаги бошқа минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

/«Дунё» АА/.