Марказий Осиё мамлакатлари етакчи қизлари учун Бўстонлиқ туманида минтақавий лагер ташкил этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шу йил 10-12 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти шафелигида Марказий Осиёда қизлар учун етакчилик, мураббийлик ва гендер тенглиги бўйича минтақавий ўқув лагери ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, минтақавий анжуман Олий Мажлис Сенати ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан БМТ Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ва «БМТ-Аёллар» ташкилоти кўмагида ташкил этилди.
Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 30 нафардан ортиқ қизлар иштирок этмоқда. Ўқув лагери Марказий Осиё давлатларидан келган қизлар ва истиқболли кадрлар салоҳиятини ошириш, уларда давлат ва жамият ҳаётида янада фаол иштирок этиш учун етакчилик фазилатларини ривожлантиришга қаратилган. Ўқув машғулотларининг ўтказилиши минтақада аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, қизларнинг касбий маҳорати ва етакчилик қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадбирнинг очилиш маросимида Сенат Раиси, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти раиси Танзила Норбоева ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Матильда Димовска иштирок этиб, иштирокчиларни қутладилар.
Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти Раиси Танзила Норбоева ўз нутқида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг имкониятларини кенгайтириш, минтақа давлатлари қизлари ўртасида минтақавий ва икки томонлама формат миқёсида алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш Ўзбекистон томонининг Мулоқотда раислиги доирасида устувор йўналишларидан бири сифатида ҳисобланишини таъкидлади.
Биз сизларга ишонамиз ва минтақадаги барқарор ривожланиш жараёнларига ҳиссангизни қўшиш, сиёсат, иқтисодиёт, таълим, фан соҳаларида ўз салоҳиятингизни рўёбга чиқаришга кўмаклашамиз, долзарб экологик муаммолар ечимини топиш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларингиз ва интилишларингизни қўллаб-қувватлаймиз, – деди Танзила Норбоева.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Матильда Димовска ўз набатида, бўлажак етакчи аёлларни тайёрлаш, уларнинг етакчилик маҳоратини ошириш, жаҳон билимлари ва амалиётидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Ўқув лагерида Марказий Осиё мамлакатлари жамият ва давлат ҳаётида аёллар ролининг ривожи муҳокама қилинди, гендер тенглигини таъминлашга қаратилган халқаро нормалар, шунингдек, «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» глобал кун тартибининг долзарблиги ҳақида маълумотлар тингланди.
Иштирокчиларга гендер тенглиги, қизлар етакчилиги ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, аёллар ва қизларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, тадбиркорлик асослари ва қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш каби мавзуларда тренинглар ўтказилди.
Тадбир якунлари бўйича минтақавий ўқув лагери иштирокчиларининг Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти аъзоларига Мурожаатномаси қабул қилиниши кутилмоқда.
/«Дунё» АА/.