Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ делегациялари Тошкентдаги «C5+1» форматидаги учрашув якуни бўйича Қўшма баёнот қабул қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференцияси доирасида ўтказилган «C5+1» мулоқот формати йиғилиши якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент учрашувида Марказий Осиё давлатлари делегацияларига Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Мухтор Тлеуберди, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари-Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев бошчилик қилди. Америка АҚШ Президентининг ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл томонидан тақдим этилди.
Ҳужжат муқаддимасида «Ушбу Қўшма баёнот матни 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференцияси муносабати билан Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматлари томонидан маъқулланди”, дея қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 21 июль. /«Дунё» АА/.