"Марказий Осиё + Япония" мулоқотида иштирок этадиган ташқи ишлар вазирлари пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2020 йил 11 август куни “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг видео конференция шаклидаги навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Япония ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотеги қатнашади.
Мажлисда мулоқот иштирокчи давлатларидаги жорий эпидемиологик вазият, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
/“Дунё” АА/.