Марказий Осиёда EURLO лойиҳаси доирасида фуқароларни қайтариш масалалари бўйича алоқа офицери билан учрашув ўтказилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Марказий Осиёда EURLO лойиҳаси доирасида фуқароларни қайтариш масалалари бўйича алоқа офицери Э.Скибинская билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХЧҚ ва ТИВ вакиллар ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, тадбирда Европа Иттифоқи Шенген зонаси давлатлари билан ҳамкорликнинг принципларини аниқлаштириш ва «Реадмиссия тўғрисида»ги келишувни ишлаб чиқиш масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқароларни қайтариш ва идентификация тартибларини белгилаш, идентификация қилиш ва қайтариш соҳасида маҳаллий ҳамкорлар билан бевосита ва тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда 2021 йил амалга оширилиши белгиланган ҳамкорликдаги тадбирлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/.