Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий сайлав комиссияси: Хорижий давлатларда бўлган Ўзбекистон фуқароларининг овоз бериш ҳуқуқларини таъминлашга барча куч ва имкониятлар мавжуд

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий сайлав комиссияси: Хорижий давлатларда бўлган Ўзбекистон фуқароларининг овоз бериш ҳуқуқларини таъминлашга барча куч ва имкониятлар мавжуд

Кеча Марказий сайлов комиссиясида (МСК) Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МСК матбуот хизмати маълумотига кўра, унда икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, учрашув чоғида меҳнат, ўқиш, даволаниш ва бошқа сабабларга кўра хорижий давлатларда бўлган, истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг овоз бериш ҳуқуқларини янада таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда сайловлар ва референдум даврида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида ҳам участка комиссиялари тузилаётганлиги, хорижда бўлган ватандошларимизнинг сайловлар ва референдумга оид хабардорлигини ошириш, уларни овоз берувчилар рўйхатига киритиш ва рўйхат билан таништириш, овоз бериш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилиш борасидаги кенг кўламли ишлар ташкил этилаётганлиги қайд этилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев сайловлар ва референдум жараёнларида Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликни кучайтириш хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг сайловлар ва референдумдаги иштирокини кенгайтиришда, уларнинг овоз бериш ҳуқуқларини таъминлашда, юқорида келтириб ўтилган саъйи-ҳаракатларни тўлақонли амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Зейнал Гаджиев Марказий сайлов комиссия билан ҳамкорлик алоқаларни ривожлантиришга ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Зейнал Гаджиев Марказий сайлов комиссиясининг ХМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик қилиш интилишини юқори баҳолар экан бу ўз навбатида мигрантларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини демократик жараёнларга хусусан, жамият ва давлат бошқариш ишларига кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, Зейнал Гаджиев учрашув иштирокчиларига ХМТ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон 2019 йилда ХМТга тўлақонли аъзо бўлди ва бу республикамиз ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилди. Ушбу ўзаро таъсир барқарор ўсиб бормоқда.

2020 йилда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган. 2021 йилда эса ташкилотнинг Тошкентдаги тўлақонли ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлаган.
«Дунё» АА