Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Мажлисни МСК раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борди.
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларини тузиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузишга оид масалалар кўриб чиқилди.
Сайлов кодекси ва МСК қарори билан Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.
Мажлисда шунингдек, сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари тузилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.
Эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари жалб этилди. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги МСК томонидан тўрт кунлик муддатда текширилади.
Эслатиб ўтамиз: сиёсий партиялар марказий органлари мажлисларида 9 июл куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти лавозимига муддатидан илгари сайловда иштирок этиш учун номзодлар кўрсатилди. Унга кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан мамлакатнинг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан - Олий Суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан - партия етакчиси Улуғбек Иноятов, Ўзбекистон экологик партиясидан - Марказий кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев номзодлари илгари сурилди.
«Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеп билан биргаликда Ўзбекистон Президенти лавозимига Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/.