Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказий сайлов комиссияси: яна 411 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказий сайлов комиссияси: яна 411 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борган мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олди.

Комиссия аъзолари дастлаб Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 411 нафар хорижий (халқаро) кузатувчини аккредитациядан ўтказиш бўйича МСКга тақдимномалар киритилгани билдирилди. Шу сабабли, Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унга мувофиқ, халқаро ташкилотлардан хусусан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европа Иттифоқи, Европа парламенти, Туркий тилли давлатларнинг Парламент ассамблеяси, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиё Парламент ассамблеяси, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Франция, Хитой, Чехия, Жанубий Корея, Латвия, Польша, Канада, Япония каби хорижий мамлакатлардан жами 411 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Шундай қилиб, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар умумий сони 968 нафарни ташкил этмоқда. Сайлов кодексининг 33-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш сайловга камида ўн кун қолгунига қадар давом этади. Марказий сайлов комиссияси томонидан халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжат қабул қилиш 14 октябрь куни тўхтатилди.

Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятини амалга ошириши учун мандатларни қонунда белгиланган муддатда тақдим этмоқда.

Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ўтган вақт давомида Марказий сайлов комиссиясига 4 та маҳаллий ва ­34 та хорижий оммавий ахборот воситаси томонидан мурожаат келиб тушгани қайд этилди.

Мажлисда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бир овоздан маъқулланди ҳамда жами 20 нафар маҳаллий ва 87 нафар хорижий ОАВ вакили аккредитациядан ўтказилди.

Эндиликда аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари жами 1 минг 439 нафар, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари эса 233 нафарни ташкил этмоқда.

Қайд этиш жоиз, ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни МСКнинг «Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми талабларига мувофиқ амалга оширилди. Сайлов кодексининг 33-моддасига асосан, аккредитациядан ўтказиш сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинган кундан бошлаб, сайловга камида ўн кун қолгунига қадар давом этди. Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжат қабул қилиш 14 октябрь куни тўхтатилди.

Мажлисда кун тартибига киритилган қарорлар очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

/«Дунё» АА/.