Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Марказия сайлов комиссияси яна 177 нафар хорижий кузатувчини аккредитациядан ўтказди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Марказия сайлов комиссияси яна 177 нафар хорижий кузатувчини аккредитациядан ўтказди

Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумотига кўра, Комиссия Раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борган мажлис кун тартибидан айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш, Сайлов жараёнига рақамли технологияларини жорий этиш, Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олди.

Комиссия аъзолари дастлаб Айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.

Сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш очиқлик ва ошкораликни таъминлайди, шунингдек, сайловчилар учун ҳар томонлама қулайликлар яратиб беради. Шу боис, бир қатор давлатлар сайлов жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб келмоқда.

Қайд этилганидек, овоз бериш куни мамлакатимиз ҳудудида жойлашган 207 та сайлов участкасида сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилинади. Видео-трансляция жараёни Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида катта ҳажмдаги экран орқали, шунингек, “saylov2021.uz” портали ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” ва бошқа телеканалларида онлайн тарзда узатиб борилади.

Шунингдек, кун тартибидан Сайлов жараёнига рақамли технологияларини жорий этиш, Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала жой олди.

Комиссия аъзолари томонидан Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 177 нафар хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш бўйича МСКга тақдимномалар киритилди. Шу сабабли, Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Унга мувофиқ, халқаро ташкилотлардан, хусусан, ЕХҲТ ДИИҲБ, МДҲ, ШҲТ, Туркий Кенгаш, МДҲПА, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши котибияти, Халқаро турк академияси, Европа Парламенти, ИҲТ илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича доимий комиссияси, ЮНЕСКО, шунингдек, Япония, Туркия, Словакия, Исроил, Нидерландия, Испания, Индонезия, Грузия, Германия, Венгрия, Бельгия, АҚШ, Австрия, Россия, Покистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон каби хорижий мамлакатлардан жами 177 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Шундай қилиб, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар умумий сони 557 нафарни ташкил этмоқда. Марказий сайлов комиссияси халқаро кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун мандатларни қонунда белгиланган муддатда тақдим этмоқда.

Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ўтган вақт давомида Марказий сайлов комиссиясига 27 та маҳаллий Оммавий ахборот воситаси томонидан мурожаат келиб тушган. Мажлисда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бир овоздан маъқулланди ҳамда жами 62 нафар маҳаллий ОАВ вакили аккредитациядан ўтказилди.

Эндиликда аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари жами 1 минг 419 нафар, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари эса 146 нафарни ташкил этмоқда.

Мажлисда кун тартибига киритилган қарорлар очиқ овоз бериш орқали, комиссия аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

/«Дунё» АА/.