Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Масъулиятли етказиб бериш манбалари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик кластерларига дунёнинг йирик брендлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Масъулиятли етказиб бериш манбалари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик кластерларига дунёнинг йирик брендлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов видеоконференция шаклида бўлиб ўтган

Ўзбекистонда ижтимоий масъулиятли ва экология жиҳатидан барқарор пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича Халқаро молия корпорацияси (ХМК) лойиҳаси Маслаҳат кенгашининг учинчи йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб. Тадбирда Жаҳон банки гуруҳи, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Better Cotton Initiative (BCI) ташкилоти, Responsible Sourcing Network (масъул етказиб берувчиларнинг тармоғи), Cotton Campaign коалициясига кирувчи нодавлат ташкилотлари ва хорижий тўқимачилик компанияларининг вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, тармоқ идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари иштирок этди.

2017 йилда ишга туширилган ХМКнинг Ўзбекистонда ижтимоий масъулиятли ва экологик барқарор пахта ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаси BCI пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришнинг стандартларига мувофиқ замонавий халқаро талабларга жавоб берадиган пахта етиштириш жараёнлари ва технологияларини жорий этишга йўналтирилган.

BCI - халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, унинг мақсади - бутун дунё бўйлаб пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришни Better Cotton барқарор стандартлари асосида ташкил қилишга қаратилган.

H&M, Levi’s, Adidas, Nike ва бошқа таниқли кийим-кечак брендлари ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат барқарор пахта хом ашёсидан, жумладан, BCI стандартлар тизимига мувофиқ етиштирилган пахтадан фойдаланади. IKEA ҳам BCI методологияси асосида етиштирилган ҳамда бошқа барқарор пахта хом ашёсидан, жумладан органик ва қайта ишланган пахта хом ашёсидан фойдаланишга тўлиқ ўтди.

Йиғилишда пахтачилик соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш ҳамда барқарорлик ва халқаро бозорларга масъулиятли етказиб бериш талабларига мувофиқ пахта етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича лойиҳа доирасида эришилган натижалар батафсил муҳокама қилинди.

Cotton Campaign коалицияси аъзолари 2019 йилги пахта хом ашё ҳосилини мустақил мониторинг қилиш натижалари ва масъул етказиб берувчи манбалар тўғрисидаги битим лойиҳасини тақдим этди. Ушбу битимнинг имзоланиши пахтани қайта ишлаш саноати соҳасида корпоратив бошқарувнинг илғор амалиётларини жорий этиш, халқаро брендлар томонидан комплекс текширув ва масъулиятли харидлар соҳасидаги талабларнинг бажарилиши, шунингдек, RSA (RSA Eligibility Scorecard System) Мувофиқликни баҳолаш тизими бўйича ўзбек пахта-тўқимачилик кластерлари баҳоланадиган механизмни жорий этилишига кўмаклашади.

Йиғилишда лойиҳа маслаҳатчиларидан бири, Буюк Британиянинг Ergon Associates компанияси раҳбарияти Ўзбекистонда ушбу тизимни ишга тушириш режасини кўриб чиқиш учун тайёргарлик босқичи бўлган BCI (Scoping Study) стандартлари тизимини синчковлик билан ўрганиш бўйича олиб борилган ишлари тўғрисида маълумот тақдим этди.

Ўзбекистон томони республика ҳукумати томонидан пахтани қайта ишлаш саноати соҳасида шаффофликни таъминлаш, шунингдек, пахта ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаш даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари ва ушбу йўналишларда халқаро ташкилотлар, жумладан, ХМК, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Cotton Campaign коалицияси билан ҳамкорликни давом эттириши тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ХМКнинг мамлакат пахта соҳасидаги ислоҳотларни ривожлантиришдаги инструментал ролини юқори баҳолаши ва ушбу масалада самарали ҳамкорлик қилишни мўлжалланаётганлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунларига кўра Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерларига дунёнинг йирик брендлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон берадиган масъул етказиб берувчи манбалар тўғрисида битим лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

/«Дунё» АА/.