Матильда Димовска: БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистон раҳбариятининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциянинг қабул қилиниши муносабати билан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон 2030 йилга қадар мамлакатни ривожланиш стратегиясида муҳим ўрин тутадиган Оролбўйи минтақасига алоҳида эътибор қаратаётгани қувонарлидир.
2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибининг муҳим таркибий қисми «Ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойилига асосланган. Шу маънода Қорақалпоғистон халқи Ўзбекистоннинг давом этаётган тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Ҳукуматнинг бу борадаги мажбуриятлари сиҳат-саломатликка хавф-хатар даражасини пасайтириш, чанг бўронларини камайтириш ва ер майдонларининг шўрланишини олдини олиш учун денгизнинг қуриган ҳудуди ва унинг атрофида амалга оширилаётган яшил зоналар ташкил қилиш ва ер майдонларини тиклаш дастурларида акс этмоқда.
Кичик кўллар тизими тўғонлар қуришга инвестиция киритиш орқали экология ва гидрология тизимларини қисман тиклаш ва минтақани сув билан таъминлаш имкониятини ошириш учун ривожлантирилмоқда.
2017 йилдан буён БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фаолият юритиб келмоқда. Унинг фаолияти БМТ ҳамкорлари, Ўзбекистон ҳукумати, Норвегия, Финляндия, Жанубий Корея, шунингдек, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилмоқда.
Ўзбекистон ташаббуси билан кеча БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган резолюция халқаро ҳамжамиятни Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланишга кўмак беришга даъват этмоқда.
Мазкур ҳужжатнинг ғояси ҳукуматлар билан мавжуд муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувларни белгилашдан иборатдир.
Ушбу тамойил кўп жиҳатдан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологияларнинг интеграциялашган зонасига айлантириш концепциясида ўз ифодасини топган.
БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистон раҳбариятининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиради
Ҳозирги кунда Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг кенг қамровли «йўл харитаси» ҳукумат ва барча ҳамкорларнинг ташаббуслари асосида ишлаб чиқилмоқда.
«Дунё» АА