МДҲ ПА Котибияти: “Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюциянинг маъқулланиши муҳим халқаро воқеадир
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) Кенгаши котибияти 14 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир овоздан маъқулланган “Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюциянинг аҳамияти юзасидан муносабат билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
МДҲ ПА шарҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида “Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюциянинг маъқуллангани муҳим халқаро воқеа бўлгани таъкидланган. «Резолюция нафақат қонун чиқарувчи органларнинг глобал миқёсдаги долзарб муаммоларни ҳал этиш борасидаги фаолияти муҳимлигини таъкидлади, балки Ўзбекистон ва мамлакат раҳбариятининг етакчи халқаро майдончаларда жиддий масалаларни муҳокама қилиш бўйича ташаббусларни илгари суриш борасидаги нуфузи ошиб бораётганининг яна бир далили бўлди», дейилади шарҳда.
Ўзбекистон 2018 йилда МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро Ассамблеясига (МДҲ ПА) аъзо бўлган. Мамлакатимиз томонидан тегишли конвенцияга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат МДҲ ПА Кенгашининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган йиғилишида имзоланган.
«Дунё» АА