МДҲ ПАнинг 2022 йилдаги мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати маълумотига кўра, мажлисда Ассамблея фаолиятига оид қатор масалалар, шу жумладан, ташкилотнинг 2020 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.
Иштирокчилар МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 6 ноябрдаги ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 18 декабрдаги қарорлари тўғрисидаги ахборотни эшитди. Мазкур ахборот МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев томонидан тақдим этилди.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари 2021 йил 27-28 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган IХ Нева халқаро экологик конгресси ва 2021 йил 13-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Евроосиё аёллар форумига тайёргарлик боришини муҳокама қилди. Парламент аъзолари жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган сайлов кампанияларини кузатиш натижаларини ва бошқа қатор масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Бундан ташқари, Ассамблея ҳузуридаги Иқтисодиёт бўйича эксперт кенгашининг фаолияти, Ҳамдўстликни 2030 йилгача иқтисодий ривожлантириш Стратегиясини амалга ошириш бўйича вазифалар кўриб чиқилди.
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини, аниқроғи МДҲнинг юбилей саммитини Минскда ўтказиш режалаштирилгани таъкидланди. 2022 йил ноябрь ойида эса МДҲ ПА мажлисини Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.
/«Дунё» АА/.