МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари вакиллари ахборот соҳасидаги ўзаро алоқалар масалаларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Республикаси раислигида «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг ахборот соҳасидаги ҳамкорлиги» мавзусида вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, тадбирда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Ҳамдўстлик Ижроия қўмитасининг тегишли таркибий бўлимлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Онлайн-мулоқотда коронавирус пандемияси шароитида МДҲ доирасидаги тадбирларни ёритиш, рақамли технологияларни жорий этиш ва уларнинг имкониятларидан ахборот соҳасида фаол фойдаланишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ахборот маконининг янги иштирокчилари билан ишлашнинг замонавий усуллари тўғрисида фикр алмашди.
Маслаҳатлашувлар конструктив ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.
Тадбир якуни бўйича тегишли Баённома имзоланди.
«Дунё» АА