МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари раҳбарлари маслаҳатлашув қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги доирасида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари юридик хизматлари раҳбарлари маслаҳатлашув қўмитасининг видеоконференцалоқа шаклидаги 29-мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, йиғилишда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан Маслаҳатлашув қўмитасидаги аъзолар, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида томонлар МДҲ доирасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий масалалари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида тузиладиган халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича Услубий тавсиялар лойиҳасини қайта ишлаш ва келишиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатларга юбориладиган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги Конвенцияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан фикр алмашди.
Муҳокама этилган масалалар бўйича баённома қабул қилинди.
/«Дунё» АА/.