Микромолиявий хизматларга оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган юзга яқин микромолия ташкилотлари ҳамда 92 та ломбард (нарсалар гарови эвазига кредит берувчи ташкилот)нинг активлари ва кредит портфели ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,8 бараварга ўсди, – деди Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобул Турсунов.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатимизда микромолиялаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Аммо нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига нисбатан ўрнатилган айрим чекловлар, шу жумладан қўшимча молиявий ресурслар жалб этиш имкониятларининг чеклангани мазкур ташкилотлар томонидан кенг доирадаги истеъмолчиларга микромолиявий хизматларнинг кўрсатилишига тўсқинлик қилмоқда.
Шу билан бирга, етарли салоҳиятга эга микромолия ташкилотларининг тижорат банки даражасига босқичма-босқич “ўсиши” учун имкониятларнинг мавжуд эмаслиги соҳага оид қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Шу боис, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун билан микромолия ташкилотлари ва тижорат банклари ўртасида боғловчи “занжир”ни яратиш, шунингдек, микромолия ташкилотлари учун қўшимча молиявий ресурслар, шу жумладан депозит жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида банк хизматларини рухсат этилган шартлар асосида кўрсатиш ваколатига эга бўлган юридик шахс – микромолия банки институтини жорий қилиш, микромолия ташкилотларини микромолия банкларига ва микромолия банкларини тижорат банкларига ҳамда аксинча трансформация қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
Қонунда микромолия банки тушунчаси, микромолия банки устав капиталининг энг кам миқдори, микромолия банки белгиланган пруденсиал нормативларга риоя этиши, кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди ва маъқулланди.