Милан шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Италия бизнес-форуми якуни бўйича 5 миллион доллардан зиёд экспорт келишувларига эришилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Милан шаҳрида Италия – Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ), “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмалари билан биргаликда ҳамда “Италия – Ўзбекистон” савдо палатаси, Италия кичик ва ўрта бизнес уюшмаси (Confimea) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Бизнес-форум икки давлат тарихида илк бор тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳаларига иҳтисослашган тадбир бўлиб, унда Ўзбекистон томонидан 20 дан ортиқ, Италия томонидан эса “Carrera”, “Cotonella”, “Gabaglio” каби таниқли компаниялар ҳамда 40 дан зиёд ихтисослашган уюшма ва ташкилот вакиллари қатнашди.
Йиғилишнинг очилиш қисмида Ломбардия провинцияси губернатори ўринбосари Алан Кристиан Рицци икки давлат ўртасида турли соҳалардаги алоқалар жадал ривожланиб, кенгайиб бораётганини таъкидлади. Бунинг асосий пойдевори – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқ сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ва ишбилармон доиралар учун яратилган қулай иқтисодий муҳит ва имкониятлар экани урғуланди.
Алан Рицци Италиядаги иқтисодий ва саноат жиҳатидан энг ривожланган минтақа ҳисобланган Ломбардия провинцияси Ўзбекистон билан савдо ва иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга тайёрлигини алоҳида айтиб ўтди. Бу борада 2019 йил октябрь ойида Ломбардия губернатори Атилла Фонтананинг Ўзбекистонга ташрифи ва унинг доирасида республика раҳбарияти билан ўтказган учрашуви ҳамда Саммарқанд вилояти билан ўрнатилган яқин алоқалар катта аҳамиятга эгадир.
Ломбардия провинцияси маъмурияти вакилининг фикрига кўра, мазкур тадбир ва унда қатнашган компаниялар рўйхати икки мамлакат ўртасида тўқимачилик, кийим-кечак ва чарм-пойабзал соҳаларидаги ҳамкорликнинг янада ривожланиши ва кучайишига муҳим замин яратади ҳамда янги имкониятлар очиб беради.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Ваҳобов ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси раисининг ўринбосари Фарҳод Нурмуҳамедов тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳаларидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, жорий этилаётган кластер тизими ва унинг ушбу тармоқларни ривожланишига ва экспорт салоҳиятини кучайтиришга катта турки бўлаётгани тўғрисида маълумот тақдим қилди.
Ўзбекистон енгил саноатига дунёдаги етакачи компанияларнинг илғор ва замонавий технологиялари жалб қилинаётгани мамалакатимизда маҳсулотларни жаҳон стандартларига мувофиқ равишда юқори сифатда ишлаб чиқаришга имкон бермоқда ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминламоқда.
Республикамиз Европа Иттифоқини ГСП+ тизими бенифециари бўлгани маҳаллий маҳсулотларни Европа бозорига кириб боришига ва ўз ўрнини эгаллашига қулай имкониятлар яратди.
Ўзбекистоннинг Тоскана ва Умбрия провинцияларидаги Фахрий консули Леонардо Комуччи ҳамда “Италия-Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Луижи Иперти Италия ишбилармон доиралари томонидан Ўзбекистонга сўнгги йилларда қизиқиш ўсиб бораётганини қайд этди. Италия компаниялари мамлакатимизни ишончли ва иқтисодий жиҳатдан истиқболли шерик сифатида кўраётгани таъкидланди.
Бизнес форумнинг расмий тақдимотлар қисми якунлангач, иштирокчи компания ва ташкилотлар ўртасида В2В ва G2B шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Ўтказилган 100дан ортиқ музокара натижасида томонлар умумий миқдори 5 миллион доллардан зиёд экспорт келишувларига эришди.
Бундан ташқари, мамлакатимиз маҳсулотларини Италия ва Европа давлатларида илгари суриш ва экспорт кўламини ошириш мақсадида 2022 йилда Милан шаҳрида ўтказиладиган тўқимачилик, кийим-кечак ва чарм-пойабзал соҳаларига ихтисослашган йирик халқаро кўргазмаларда миллий павильон билан қатнашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
“Дунё” АА