Миллий палата кўнгиллилар рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 31 март. /“Дунё” АА/. Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ташкил этилган телеграм каналига шифокорлар, ўрта ва кичик тиббий ходимлар, шунингдек, ҳайдовчи, журналист, менежер ва бошқа касб эгаларидан 4 минг 600 та мурожаат келиб тушди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Улар коронавирус инфекциясини юқтирган одамларга ёрдам бериш истагини билдиришган. Ушбу фаоллик халқимизнинг доим жиддий хавф олдида унга қарши тўплана олишига ишонч уйғотади.
“Ҳурматли кўнгиллилар! Сизнинг қайта боғланиш учун тақдим этган маълумотларингиз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул шахсларига топширилди. Айни пайтда вазирлик мутахассислари Миллий палата телеграм канали орқали мурожаат қилган бир қатор кўнгиллиларни танлаб олишди. Бундай ишлар мурожаатлар асосида ва келгусида зарур туғилганда давом эттирилади”, дейилади Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Матбуот хизмати хабарида.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган кўнгиллилар сонининг салмоқли экани ва мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасининг салмоқли мутахассислари захираси яратилганини инобатга олиб, ушбу телеграм канал 1 апрелдан ўз фаолиятини тўхтатади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги керак бўлганда кўнгиллилардан келиб тушган аризалардан фойдаланишда давом этади. Кўнгиллилар таклифлари тенг равишда республика минтақаларидаги соғлиқни сақлаш бошқармаларига ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига келишда давом этмоқда.