Миллий палата «SwissLab» Ўзбекистон-Швейцария лабораторияси билан ҳамкорликда аҳоли скрининги бўйича лойиҳани йўлга қўймоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «SwissLab» тиббий лабораторияси 6 минг киши учун лаборатория таҳлили ўтказишни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Миллий палатанинг ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қатор вилоятлар аҳолисининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламлари бепул ташхислаш пакетлари (ваучерлар) билан таъминланди. Мазкур пакетларга беморларни кардиология, урология ва терапия йўналишлари бўйича скрининг текширувидан ўтказиш учун зарур бўлган лаборатория таҳлиллари киради.
Миллий палата матбуот хизмати маълум қилишича, лойиҳанинг дастлабки босқичида ташхислаш пакетидан Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Иштирокчилар рўйхати Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади.
«Бугунги кунда Ўзбекистон Президенти томонидан турли касалликларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли саломатлиги скринингига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда 26 февраль куни бўлиб ўтган видеоселекторда алоҳида таъкидланди. Миллий палата ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида аҳолининг скрининги масаласи, айниқса, ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли скрининги масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда», — дейди мазкур тизим раҳбари Равшан Изамов.
«SwissLab» мутахассислари жорий йил март-апрель ойларида 6 минг кишини лаборатория таҳлилидан ўтказади. Мазкур компания Европа сифат стандартлари асосида фаолият юритади.
/«Дунё» АА/.