Миллий превентив механизмни ривожлантириш масалалари халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Миллий превентив механизм доирасида қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий базани такомиллаштиришда парламентнинг роли» мавзусида халқаро онлайн-семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Семинар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Парламентлараро Иттифоқ, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбирда халқаро экспертларнинг жумладан, Парламентлараро Иттифоқ, Бристол университетининг Инсон ҳуқуқларини амалга ошириш маркази, БМТнинг Қийноққа қарши Қуйи қўмитаси, БМТнинг ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг қийноқларни олдини олиш бўйича ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакилларининг маърузалари тингланди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Қийноқларга қарши Конвенциясини 1995 йилда ратификация қилиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида, шу жумладан, қийноқларга йўл қўймаслик ва тарқалишининг олдини олиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш соҳасида ўз халқаро мажбуриятларини бажаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ва босқичма-босқич чора-тадбирларни амалга ошириб борилаётгани таъкидланди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий экспертлар томонидан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган, қамоққа олинган, шунингдек, маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахслар ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш бўйича комплекс норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга замин яратган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аҳамияти алоҳида қайд этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ўз халқаро мажбуриятларини бажариш доирасида БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига бешта маъруза тақдим этди. 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси делегацияси БМТ қўмитасининг қийноқларга қарши 68 сессияси ишида иштирок этди. Унда БМТнинг Қийноқларга қарши Конвенцияси қоидаларини бажариш бўйича Ўзбекистоннинг бешинчи даврий маърузаси кўриб чиқилиб, Қўмитанинг Яқуний хулосаси ва тавфсиялар берилди.
Шу билан биргаликда, БМТнинг Миллий превентив механизмни ривожлантиришга оид халқаро ҳужжатларининг хорижий мамлакатлар амалиётидаги ижросининг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини умумлаштириш ва иштирокчи давлатларнинг ваколатли идоралари томонидан қийноқларга солиш ҳамда муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи миллий превентив механизм вазифасини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш муҳимлигини билдирилди.
Семинар иштирокчилари, хусусан, халқаро экспертлар процессуал қонунчиликни бузган тақдирда, шу жумладан қийноқлар ёки психологик ва жисмоний босимни қўллаш орқали олинган далиллардан фойдаланишни тақиқлаш, далилларни сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш, «Хабеас корпус» институтини қўллаш кўламини кенгайтириш, тергов устидан суд назоратини кучайтириш, қийноқлар олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм яратиш, гендер тенглиги ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши қонунларнинг қабул қилинганлиги ижобий қайд этилди.
Онлайн семинар натижасида халқаро экспертлар Ўзбекистон томони билан амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирдилар.
«Дунё» АА