Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Минскда ўтган фотокўргазмада ўзбек жангчилари хотирланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Минскда ўтган фотокўргазмада ўзбек жангчилари хотирланди

Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлат Ҳамдўстлигига раислиги доирасида жорий йилнинг 17 июнь куни Минск шаҳридаги Ғалаба музейида «Бизнинг умумий ғалабамиз» мавзусида фотокўргазма ташкил қилинди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Минск шаҳридаги элчихона ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг Доимий вакиллари Кенгаши ташаббуси билан Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ташкил қилинди.

Фотокўргазма очилишида Ўзбекистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси — МДҲдаги Доимий вакили Н.Юсупов, Беларусь ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Дапкюнас, Беларусь маданият вазирининг биринчи ўринбосари Н.Карчевская, МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари В.Гуминский сўзга чиқиб, ота-боболаримизнинг Буюк ғалабага ўзбек халқининг қўшган беқиёс ҳиссасини яна бир карра эътироф этди.

Кўргазмада уруш давридаги ҳужжатлар нусхалари, хусусан, ўзбек жангчи қаҳрамонлари фотосуратлари, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фронт ортидаги меҳнати акс этган суратлар ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, стендларда Москва, Сталинград, Днепрда кечган жанглар, «Курск» булғаси, «Багратион» амалиётидаги ўзбек йигитларининг қаҳрамонликлари акс этган портретлар ва уруш йиллари матбуотида партизан ҳаракатларида иштирок этганлар ҳақида чоп этилган мақолалар жой олди.

Мазкур фотокўргазма ёшларда бугунги тинч ҳаётни таъминлашга улкан ҳисса қўшган ота-боболаримиз кўрсатган қаҳрамонликлар ҳақида маълумот бериш, улар билан фахрланиш туйғусини шакллантириш баробарида, дориламон кунлар қадрига етишга ундайди.

UzA