Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида АКТ соҳасидаги шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида АКТ соҳасидаги шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов кеча Минск шаҳрида «TIBO-2021» XXVII Халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форумида иштирок этиш учун ташрифи доирасида Беларусь алоқа ва ахборотлаштириш вазири Константин Шулган билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ш.Содиқов Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида АКТ соҳасидаги шериклик муносабатлари узоқ тарихга эга эканини таъкидлаб, ҳозирги кунда рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар асосида амалга оширилаётганини қайд этди.

Масалан, телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик доирасида «Ўзбектелеком» АК ва «Белтелеcом» Республика унитар корхонаси халқаро телефон ва телеграф алоқаларининг ўзаро хизматларини тақдим этмоқда. Шу билан бирга, авиа ва ер усти алоқа орқали почта алмашинуви ва почта пул ўтказмалари ҳам йўлга қўйилган.

IT тадбиркорлик ва стартап ҳаракатини ривожлантиришда ҳамкорлик олиб бориш ва тажриба алмашиш устувор йўналишлардан биридир. 2017 йилдан бошлаб, Юқори технологиялар парки билан ҳамкорлик олиб бориш ва тажриба алмашиш йўлга қўйилди. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини яратишда ва ривожлантиришда Беларусь давлати тажрибаси ўрганилди ва фойдаланилди.

IT соҳасини янада такомиллаштириш, рақобатбардош ва истиқболли дастурий маҳсулотларни яратиш, чет эл давлатлари учун АТ хизматлари аутсорсингини кенгайтириш ва АТ сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йил 10 январь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Парк) ташкил этилди.

Электрон ҳукумат соҳасидаги ҳамкорлик истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланиб, жорий йилда Ўзбекистон электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва Беларусь электрон хизматлар миллий маркази мутахассислари томонидан бир қатор онлайн-мулоқотлар ўтказилди.

Суҳбат давомида электрон ҳукумат соҳасида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

/«Дунё» АА/.