Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган “С” гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги 13 туркуми Ўзбекистонга юборилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган “С” гепатитига қарши “Даклатасвир” дори воситаларининг навбатдаги туркумини мамлакатимизга юборишга келишилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Куни кеча «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан ажратилган инсонпарварлик кўмагининг ўн учинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 80 дона қутида 1280 та “Daclatasvir-60 mg” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Қайд этиш жоизки, Миср “В” ва “С” гепатити вирусларига қарши курашда дунё миқиёсида сезиларли муваффақиятларга эришган. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ этилган бўлиб, Миср олимлари томонидан яратилган махсус диагностика аппаратлари ва уларнинг тажрибасини ҳам ўзбек мутахассислари билан ўртоқлашишга тайёр.
Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси хабарига кўра, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5-8 сентябрь кунлари Қоҳирада ўтказиладиган “Аҳоли, саломатлик ва ривожланиш бўйича глобал конгрес” ишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг иштирок этишини кутмоқда. Ушбу ташриф доирасида беғараз ёрдамни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳам мўлжалланмоқда.
“Дунё” АА