Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Миср элчиси: Мен дўст ўзбек халқи ва Ўзбекистон расмий шахсларининг меҳмондўстлиги ва самимий муносабатини ҳис қилдим

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Миср элчиси: Мен дўст ўзбек халқи ва Ўзбекистон расмий шахсларининг меҳмондўстлиги ва самимий муносабатини ҳис қилдим

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётган Фавқулодда ва мухтор элчиси Амани ал-Итри «Дунё» АА мухбирига эксклюзив интервью берди.

— Авваламбор 4 йил давомида Ўзбекистонда ўз давлатим элчиси сифатида амалга оширган миссиямдан жуда ҳам бахтиёр эканимни таъкидламоқчиман, — деди элчи. — Бундан ташқари Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиссига Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифи давомида ҳамроҳлик қилганимдан хурсандман.

Бу мамлакатингиз мустақилликга эришгандан буён Миср Президентининг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлди.

Олий даражадаги мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги хамкорликнинг кўплаб қирраларини очишга хизмат қилди. Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи давомида қатор шартномалар имзоланди. Улар, хусусан, иқтисодиёт, таълим ва археология каби истиқболли соҳаларни қамраб олди.

Шундан кейин ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб юртингизга келди. Мазкур ташриф доирасида икки давлат олимлари ва дин арбоблари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзаро келишувга биноан, кўплаб ўзбек талабалари ал-Азҳар университетига таълим олишга юборилди. Шунингдек, икки давлат ўртасида қўшма коммисияларнинг қатор йиғилишлари ўтказилди.

Жорий йил таълим соҳасида тузилган келишувларга биноан Ўзбекистон ёшлари Миср олий билим юртларида грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.

Бугун Мисрда ҳукумат томонидан юборилган 20 нафар талаба таҳсил олмоқда. Аммо мустақил тарзда бориб ўқиётган ёшлар сони 100 дан зиёдни ташкил қилмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, диний олий ўқув юртлар ва Миср таълим вазирлиги томонидан мамлакатимизда диний таълим учун қатор грантлар эълон қилишни кўзда тутган.

Ўзбекистон билан туризм йўналишидаги ҳамкорлик ҳам ривож топмоқда. Ўтган йиллар давомида минглаб ўзбекистонлик сайёҳлар Шарм-эл-Шейх шаҳрида ҳордиқ чиқарди.

Мен икки давлат ўртасида парламентлараро ташрифлар амалга оширилаётганини таъкидлашни истардим. Пандемия туфайли Ўзбекистон делегациясининг Мисрга режалаштирилган ташрифи кейинги муддатларга қолдирилди.

Ўзбекистонда хотин-қизлар масалаларига қаратилаётган катта эътиборни дунёнинг бошқа давлатларида кам учратасиз. Миссия давомида парламент юқори палатаси раҳбари Танзила Норбоева билан учрашдим, шунингдек, турли соҳалардаги хотин-қизлар билан дўстона алоқаларни ўрнатишга эришдим. Ўзбек аёллари орасидан биринчи элчи тайинланганини эшитиб, мамлакатда аёлларга бўлган юқори эътиборни яна бир карра ҳис қилдим.

Албатта, ўз миссиям давомида амалга оширган барча ишларни қисқа интервьюда гапириб беришга имконият йўқ. Бу ҳақда соатлаб сўзлаш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукуматига яқин ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик билдираман.

Мен дўст ўзбек халқи ва Ўзбекистон расмий шахсларининг меҳмондўстлиги ва самимий муносабатини ҳис қилдим.

/«Дунё» АА/.